Бланкеннагел Иван (18-аср) - рус жосус врачи. Хива хонининг илтимосига биноан маёр Б. 1793-йил врач сифатида Хивага юборилган. Б. Хивада 1793-йил октабрдан 1794-йил мартгача бўлган ва амалда Россия фойдасига жосуслик фаолияти билан шуғулланган. Хива хонлигига 18-аср охирида қилинган саёҳат ҳақида асар ёзган. Рисолада (1794) Хива хонлигининг ички ва ташқи аҳволи баён қилинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил