Бланширлаш (франс. бланчир оқартириш, оқаргунча ювиш) — 1) консерва саноатида ҳўл мева ва сабзавотларнинг пусти ва устки катламини юмшатиш, рангини сақлаш мақсадларида қайноқ сув (97—98°) ёки буғ билан қисқа муддатли ишлов бериш. Бунда сабзавотларнинг тахири йўқолади; сабзи, булғор қалампири каби қаттиқ сабзавотлар ва мевалар юмшаб, консерваланадиган ҳолга келади. Майиз солишда узум махсус саватларда кайноқ сувга ботириб олинади. Б. махсус машинада ёки катта қозонларда бажарилади; 2) кўн саноатида терининг ички томонини машинада қисман ёки бутунлай қириш; 3) пазан дачиликда масаллиқни буғлаш ёки қайноқ сувга ботириб олиш.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил