Блантайрлимбе (БлантйреЛимбе), Блантайр — Малавижан.даги шаҳар. Аҳолиси 400 минг кишидан ортиқ. Блантайрлимбе орқали Бейра (Мозамбик) порти билан боғланган. Халкеро аэропорти бор. Мамлакатнинг муҳим саноат ва савдо маркази. Озиқ-овқат, полиграфия саноати корхоналари бор, семент заводи, тамаки, тикувчилик фабрикалари ишлаб турибди. Миллий музей мавжуд. Тамаки ким ошди савдоси (ауксион) ўтказилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил