Бласто сел (бласто... ва юнонча Коилос — бўшлиқ), сегмент бўшлиқ, бўлиниш бўшлиғи, бирламчи тана бўшлиғи — ҳайвонлар эмбрионал ривожланиши даврида бластомерлар оралиғида ҳосил бўладиган бўшлиқ. Бласто сел кимёвий таркибига ко'ра атроф муҳитдан фарқ қиладиган суюқлик билан тўлиб туради. Бласто сел бластуляциянинг охири, яъни бластула даврида анча кенгаяди. Бластуляция жараёнида Бласто селни силжиб келаётган ҳужайра элементлари аста-секин сиқиб қўяди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил