Blastomerlar
Бластомерлар (бласто... ва юн. мерос — бўлак) — кўп хужайрали ҳайвонларда уруғланган тухум ҳужайраларнинг бўлиниб, майдаланиш жараёнида ҳосил бўладиган ҳужайралар. Бўлиниш даврлари оралиғида Б. ўсмаганлиги сабабли ҳар бир бўлинишдан сўнг улар икки марта кичраяди. Телолеситал (ситоплазмасида сариқ моддаси нотекис тарқалган) тухум ҳужайралар майдаланганида катта Б. — макромерлар ва кичик Б.— микромерлар ҳосил бўлади. Гомолеситал (ситоплазмасида сариқ моддаси бир текис тарқалган) тухум хужайралар бўлиниб майдаланиш жараёнида бир хил катталикдаги Б. вужудга келади. Сиртқи қаватда жойлашган Б. яссиланганидан кейин тухум ҳужайра майдаланишнинг сўнгги босқичи — бластула ҳосил бўлишига ўтади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |