Бластомикоз — ҳайвонларнинг тери ва ички органларида учрайдиган сурункали касаллик. Асосан, итлар, баъзан отларда учрайди, одамга ҳам юқиши мумкин. Касалликни ачитқи замбуруғлари (Бластомйcес дерматитидис) пайдо қилади. Замбуруғ, асосан ҳайвоннинг сўлаги, йиринги орқали тарқалади. Б. билан касалланган ҳайвонлар, шунингдек беморлар терисида ва тери остида қизил доғ ва пуфакчалар, яра ва шишлар пайдо бўлади, ҳайвонларда ўпка, суяк, бўғим, мия ва бошқа органлар ҳам шикастланади, нафас қисади, иштаҳа бўгилади, ҳайвон ориқлайди. Касаллик клиник белгиларга, тери ва бошқа органларда рўй берган ўзгаришлар табиатига ва микроскопда текшириш натижаларига қараб аниқланади. Касаллик тарқалишининг олдини олиш учун санитариягигиена қоидаларига қатъий амал қилиш, касал ҳайвонни йўқотиш, хоналарни дезинфексия қилиш зарур.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил