Blazar
Блазар – фаол галлактика ядроси бўлиб, деярли ёруғлик тезлигида ҳаракатланувчи ионланган материядан ташкил топган квазарлар йиғиндиси. Блазарлар томонидан ерга етиб келаётган нурлар электромагнит нурланиши туфайли уларни анча ёрқинроқ кўринишга олиб келади[1]. Блазарлар электромагнит спектр бўйлаб кучли эмиссия манбалари бўлиб, юқори энергияли гамма нурлари фотонларининг манбалари сифатида ҳам кузатилади. Блазарлар жуда ўзгарувчан манбалар бўлиб, кўпинча қисқа вақт оралиғида (соатдан кунгача) ёрқинликнинг тез ва кескин ўзгаришига дучор бўлади. Баъзи блазар реактивлари суперлюминал(вакуумдаги ёруғлик тезлигидан юқорироқ бўлган тезлик) ҳаракатланади, бу реактивдаги материалнинг кузатувчи томон деярли ёруғлик тезлигида ҳаракатланишининг яна бир натижасидир.
Блазар тоифасига БЛ Лаc обектлари ва ОВВ квазарлари киради. Умумий қабул қилинган назария шундан иборатки, БЛ Лаc обектлари паст радиоактивли квазарлар, ОВВ квазарлари эса кучли радиоактивли квазарлардир. Блазар номи 1978-йилда астроном Эдвард Шпигел томонидан ушбу икки синфнинг комбинациясини номлаш учун яратилган[2].
Телескопдан олинган тасвирларга кўра тўлқин узунлигидаги бир қанча блазарлар ихчам ва нуқтадек кўринади, аммо су’ний йўлдошнинг электрон телекопларидан олинган юқори аниқликдаги тасвирлар улар эллиптик галактикалар марказларида жойлашганлигини кўрсатади[3].
Блазарлар астрономия ва астрофизикадаги муҳим тадқиқот мавзуларидан бири ҳисобланади. Блазар тадқиқоти реактивлар, марказий супермассив қора туйнуклар ва унинг атрофидаги галактикалар, шунингдек, юқори энергияли фотонлар, космик нурлар ва нейтрнолар эмиссиясини ўрганишни ўз ичига олади.
2018-йил июл ойида ИcеCубе Нейтрино Обсерватория жамоаси 2017-йил сентабр ойида Антарктидада жойлашган нейтрино детекторига урилган нейтронни 3,7 миллиард ёруғлик йили узоқликдаги блазарда келиб чиқиш нуқтасига қадар кузатган. Ўша кузатувда нейтрино детектори космосдаги обектни аниқлаш учун биринчи марта ишлатилган[4][5][6].
Тузулиши
Блазарлар, барча фаол галактик ядролар сингари, галактиканинг ядросидаги катта массали қора туйнукга тушадиган материалдан қувват олади деган фаразлар мавжуд. Газ, чанг ва вақти-вақти билан юлдузлар сўниб қора туйнукга айланади. Бунинг натижасида фотонлар, электронлар, позитронлар ва бошқа элементар зарралар кўринишида жуда катта энергияни ҳосил қилувчи дискини яратади. Бу ҳудуднинг нисбатан кичик ўлчами тахминан 10−3 парсекни ташкил этади.
Қора туйнукдан бир неча парсек масофага чўзилган каттароқ шаффоф бўлмаган тороид ҳам мавжуд бўлиб, унда юқори зичликдаги ҳудудларда катта миқдордаги газ мавжуд. Бу газлар ўз навабатида қора туйнук атрофида булутларни ташкил қилади ва қора туйнукга яқинроқ бўлган ҳудудлардан энергияни ўзлаштириб, қайта чиқариши мумкин. Олимлар бу булутларга блазар спектрида эмиссия чизиқлари сифатида қарашади.
Қора туйнук атрофидаги дискига перпендикуляр бўлган бир жуфт релативистик оқим юқори энергияли плазмани галактика ядроларидан узоқлаштиради. Кучли магнит майдонлар дискидан ва тороиддан келадиган кучли шамолларнинг комбинацияси билан жамланади. Қора туйнук ичида юқори энергияли фотонлар ва зарралар кучли магнит майдон билан ўзаро таъсирлашади. Ушбу релативистик ҳаракатлар марказий қора туйнукдан ўнлаб килопарсекгача чўзилиши мумкин.
Бу ҳудудлардаги барча жараёнлар, асосан, жуда паст частотали радионурланишдан то энергетик гамма нурларигача бўлган, баъзи частоталарда юқори поларизацияга (одатда бир неча фоиз) эга бўлган термал бўлмаган спектр шаклида турли хил энергия ишлаб чиқариши мумкин. Термал бўлмаган кимёвий жараёнлар гамма нурлари диапазонидаги синхророн радионурланишидан ва рентген нурларидаги гамма-нурларга тескари комптон эмиссиясидан иборат. ОВВ квазарлари ултрабинафша нурларида максимал иссиқлик спектри ва заиф оптик эмиссия чизиқлари ҳам мавжуд, аммо БЛ Лаc обектларида бундай эмиссия чизиқлари мавжуд эмас.
Манбалар
- ↑ Уррй, C. М.; Падовани, П. (1995). "Унифиэд Счемес фор Радио-Лоуд Аcтиве Галаcтиc Нуcлеи". Публиcатионс оф тҳе Астрономиcал Соcиэтй оф тҳе Паcифиc. 107: 803..
- ↑ Келлерманн, Кеннетҳ (2 Оcтобер 1992). "Вариабилитй оф Блазарс". Сcиэнcе. 258 (5079): 145–146..
- ↑ Уррй, C. М.; Сcарпа, Р.; О'Доwд, М.; Фаломо, Р.; Песcе, Ж. Э.; Тревес, А. (2000). "Тҳе Ҳуббле Спаcе Телесcопе Сурвей оф БЛ Лаcертаэ Обжеcц. ИИ. Ҳост Галахиэс". Тҳе Астропҳйсиcал Жоурнал. 532 (2):.
- ↑ „"Ит Cаме Фром а Блаcк Ҳоле, анд Ландед ин Антарcтиcа - Фор тҳе фирст тиме, астрономерс фоллоwед cосмиc неутринос инто тҳе фире-спиттинг ҳеарт оф а супермассиве блазар".“.
- ↑ „"Неутрино тҳат струcк Антарcтиcа траcед то галахй 3.7бн лигҳт еарс аwай".“.
- ↑ „"Соурcе оф cосмиc 'гҳост' партиcле ревеалед".“.