Блисс
Блисс — дастлаб Буcолиc Греэн Ҳиллс деб номланган, Миcрософт Wиндоwс ХП операцион тизимининг стандарт компютер фон расми. Бу расм Калифорниянинг „вино етиштирувчи мамлакати“ни ичига олган Лос Cарнерос деб номланувчи Америка узумчилик ҳудудидаги яшил тепалик ва оқ булутли мовий осмоннинг деярли таҳрир қилинмаган фотосурати ҳисобланади. Чарлес О'Реар расмни 1996-йил январ ойида олган ва Миcрософт 2000-йилда муаллифлик ҳуқуқларни сотиб олган. Тахминларга кўра, бу суратни миллиардлаб одамлар кўрган ва у тарихдаги энг кўп кўрилган фотосуратга айланиши мумкин[1].
| Блисс | |
|---|---|
| ўзбекча: Осойишталик | |
| Рассом | Чарлес О'Реар |
| Йил | 1996-йил |
| Тур | Ландшафт фотосурати |
| Жойлашуви |
Сонома округи, Калифорния, АҚШ 38°15′00.5″Н 122°24′38.9″W / 38.250139°Н 122.410806°W |
| Эгаси | Миcрософт |
Умумий маълумот
Собиқ Натионал Геограпҳиc фотографи Чарлес О'Реар 1996-йилда яқин атрофдаги Напа водийсида яшовчи севгилиси билан учрашиш учун кетаётганда ўрта форматли Мамия РЗ67 камераси билан водийни суратга туширган. Кейинчалик тасвир Адобе Пҳотошоп каби дастурий таъминот ёрдамида ўзгартирилган ёки ҳатто яратилган деган фикр кенг тарқалган бўлса-да, О'Реарнинг айтишича, у ҳеч қачон бундай иш қилмаган[2][3]. О'Реар Буcолиc Греэн Ҳиллс номли бу суратни фонд фотосурати сифатида фойдаланиш учун Wестлигҳтга сотган[4]. Wестлигҳт 1998-йилда Cорбис томонидан сотиб олинади ва у ўзининг энг кўп сотиладиган расмларини рақамлаштиради[5]. Wестлигҳт сотиб олинганидан икки йил ўтгач, Миcрософт дизайн жамоаси Wиндоwс ХПда фон расми сифатида фойдаланиш учун расмлар танлашига тўғри келади. Буcолиc Греэн Ҳиллс тасвири охир-оқибат стандарт фон расми сифатида танланади, натижада компания расмни сотиб олади ва унинг номини Блисс деб ўзгартиради.
Тасвир, шунингдек, Миcрософтнинг дастурий таъминотини тарғиб қилиш учун 200 миллион долларлик „Ес Ёу Cан“ реклама намойишининг бир қисми сифатида тақдим этилади ва кўплаб пародиялар мавзусига айланди[6].
Компания бу тасвирни „Миcрософт мижозларга тақдим этишга интилаётган туйғуларни (эркинлик, имконият, хотиржамлик, илиқлик ва бошқалар) акс эттиргани“ учун танлаган[7]. Wиндоwс ХПнинг бозордаги муваффақияти туфайли[6][8][9] кейинги ўн йил ичида Блисс ўша даврда дунёдаги энг кўп кўрилган фотосурат бўлди[1].
Тарихи

1996-йил январ ойида Натионал Геограпҳиcнинг собиқ фотографи О'Реар Ст. Ҳеленадаги (Калифорния штати) уйидан Сан Франсиско шимолидаги Напа водийсига кетаётган эди. У ҳар жума куни тушдан кейин севгилиси Дапҳне Ирwинни (кейинчалик у билан турмуш қурган) кўриш учун йўлга чиқарди. О'Реар Ирwин билан вино мамлакати ҳақидаги китоб устида ишлаган. Ўша куни у ҳудудни суратга тушириш имкониятидан самарали фойдаланиб қолади, чунки эндигина бўрон ўтиб кетган ва қиш ёмғири ҳудудни ям-яшил рангга айлантирган эди[10].
Сонома автомагистрали бўйлаб (Калифорния штатининг 12- ва 121- йўналишлари) машина ҳайдаб кетаётиб, у ҳудудни қоплаган узумзорлардан озод тепаликни кўради; улар бир неча йил олдин филоксера билан зарарланганидан кейин олиб ташланган эди[11]. „Мана у! Худойим, майсалар мукаммал! Бу яшиллик! Қуёш чиқиши; булутлар“, – деб ўйлади у. О'Реар Напа-Сонома округи линияси яқинида тўхтади (тахминан 38°14′58″Н 122°24′36″W / 38.2494400°Н 122.4099124°W[12]) ва йўл четига тушди[13].
Суратга олиш учун О'Реар штативда Мамия РЗ67 ўрта форматли камерасидан фойдаланиб, Фужифилмнинг Велвиа плёнкасини танлади, бу плёнка кўпинча табиат фотографлари орасида қўлланади ва табиатни ўз ҳолатидагидек тасвирлай оладиган баъзи рангларининг идеал комбинацияси билан машҳур[2][14]. О'Реар тасвирнинг муваффақиятини камера ва плёнканинг бир-бирига мос келишида деб билади. „Бу комбинация ўзгаришларни келтириб чиқарди ва менимча, Блисс фотосурати янада кўпроқ ажралиб туришига ёрдам берди. Ўйлайманки, агар мен уни 35 ммли плёнка билан расмга олганимда, Блисс ҳозирги кўринишидан фарқ қилган бўлар эди“, – дейди у[15]. О'Реар камерасини ўрнатаётган вақтида расмдаги булутлар кириб келган бўлиши мумкинлигини айтиб: „Ўша пайтда ҳамма нарса жуда тез ўзгариб турарди“, – деб қўшимча қилади.
У тўртта расм олган ва яна юк машинасига ўтириб, йўлида давом этган[10][16]. О'Реарнинг сўзларига кўра, тасвир рақамли равишда кучайтирилмаган ёки ҳеч қандай тарзда ўзгартирилмаган[17].
Бу вино мамлакати ҳақидаги китобига тааллуқли бўлмагани учун, О'Реар расмни Wестлигҳт орқали (сотиб олинганидан кейин Cорбисга ўтказилди) фонд фотосурати сифатида тақдим этди, ундан тегишли лицензия тўловини тўлашга тайёр бўлган ҳар қандай манфаатдор шахс фойдаланиши мумкин бўлган[2][18].
2000-йилда Миcрософтнинг Wиндоwс ХПни ривожлантириш жамоаси Cорбис орқали О'Реар билан боғланди, муаллифнинг фикрича, улар Сиэтлда жойлашган каттароқ рақобатчи Геттй Имагеснинг расмлари ўрнига унинг расмидан фойдаланганлар[19]. „Мен [улар] нимани қидирганини билмайман“, – деб эслайди у: „Улар осойишталик мавжуд бўлган тасвирни излашдими? Улар ҳеч қандай кескинликсиз тасвирни қидирдиларми?“[20]. О'Реарнинг Фулл Моон овер Ред Дунес деб номланган яна бир тасвири Wиндоwс ХПда Ред моон десерт деб номланиб, у ҳам стандарт фон расми сифатида қабул қилинган, бироқ синовчилар уни думбага қиёслагани учун ўзгартирилган[21].
Миcрософт Блисс тасвирини фақат ХПнинг стандарт фон расми сифатида фойдаланиш учун лицензиялашни эмас, балки унинг барча ҳуқуқларини сотиб олишни хоҳлашини айтган. Улар О'Реарга битта расм учун фотографга қилинган иккинчи энг катта тўловни таклиф қилишган; аммо, у махфийлик шартномасини имзолаганлиги сабабли аниқ миқдорни ошкор қилмаган[22]. Нарх „олти рақамдан пастда“ эканлиги хабар қилинган[1]. О'Реар Миcрософтга асл расмни юбориши ва ҳужжатларни имзолаши керак эди, аммо, курерлар ва етказиб бериш хизматлари расмнинг жўнатилиш қиймати суғурта қийматидан юқори бўлишидан хабардор бўлгач хизматни рад этишади. Бунинг ўрнига дастурий таъминот компанияси О'Реарга самолёт чиптасини сотиб олади ва у шахсан ўзи расмни Сиэтлдаги офисга етказиб беради[1]. „Менимча, муҳандислар ёки Миcрософтдаги бирор ким бу расм муваффақиятга эришишини тасаввур қилмаган“, – дейди у[23].
Суратга бўлган ҳуқуқлар Миcрософт томонидан сотиб олингач, у Блисс деб қайта номланди ва Wиндоwс ХПнинг асосий график фойдаланувчи интерфейси[24] бўлган Луна визуал услубининг стандарт фон расми сифатида танланди[25][26]. Миcрософт бу расмдан Wиндоwс ХПни тарғиб қилиш учун ва 200 миллион долларлик реклама кампаниясида кенг фойдаланган[27][28]. Гарчи Блисснинг чап томони бир оз кесилган ва майсаларнинг ранги кучайтирилган деб тез-тез айтилса-да, Миcрософт Cорбисдан сотиб олган версияси бошидан шундай бўлган, рангларнинг тўйинганлиги эса Велвиа плёнкасининг натижаси эди[18]. О'Реар ўшандан бери сотилган ХП нусхалари сонига асосланиб, тасвир бутун дунё бўйлаб миллиардлаб компютерларда кўрилганини тахмин қилган[22].
Қайта яратишга уринишлар


2000-йилда Блисс расми Миcрософт томонидан сотиб олинишидан олдин, сурат олинган тепалик яна узумзорлар билан қопланган[29][30]. Бироқ, фотографлар уни қайта яратишга ҳаракат қилишган[31]. Голдин+Сеннебй дуэти 2006-йил ноябр ойида Сонома водийсидаги Блисс сурати олинган жойга ташриф буюриб, ҳозирда узум токлари билан тўлган худди шу манзарани қайта суратга олишган (расмда)[32][33]. Уларнинг Афтер Миcрософт[11] деб номланган расми биринчи марта 2007-йилнинг апрел ойида Ла Витрине галереясидаги „Парис wас Естердай“ кўргазмасида намойиш этилган[34]. Кейинчалик у Гётеборгда „300 м³“да намойиш этилди[35]. Сан’ат тарихчиси Жулиан Мерс-Сзупинсканинг та’кидлашича, узумзорларнинг қайтиши билан Голдин+Сеннебй томонидан қайта яратилган Блисс „ўзининг жозибадорлигини йўқотган“[33].
Фотосурат ҳақида фикрлар
О'Реарнинг тан олишича, Натионал Геограпҳиc учун олган бошқа барча фотосуратларига қарамай, у энг кўп Блисс туфайли инсонлар ёдида қолиши мумкин[22]. У 2014-йилда „15 ёшдан умрининг охиригача ҳар бир киши ушбу фотосуратни эслаб қолади“, – деб айтган[36].
Тасвирнинг келиб чиқиши ХП чиққандан кейин бир неча йил давомида ҳам маълум бўлмаганлиги сабабли, ландшафт қаерда эканлиги ҳақида жуда кўп тахминлар мавжуд эди. Баъзи тахминларда расм Франсия, Англия, Швейсария, Янги Зеландиянинг Шимолий Отаго минтақаси, Вашингтон жануби-шарқидаги[22] ва Тюбинген жанубидаги (Германия) жойларнинг бирида олинганлиги айтилади[37]. Голландиялик фойдаланувчилар фотосурат Ирландиянинг Керрй округида олинган, чунки дастурий таъминотнинг нидерландча нашрида тасвир Иреланд деб номланган деган хулосага келган, худди шундай, португалча версияда расм Алентежо деб номланган ва шу тилда сўзлашувчи фойдаланувчиларнинг уни Португалиянинг шу номли ҳудудида олинган деб ҳисоблашига мажбур қилган[17].
Бошқа фойдаланувчилар эса тасвирдаги жой ҳақиқий эмас, осмон алоҳида тасвирдан келиб чиққан ва тепалик билан бирлаштирилган деб тахмин қилишган.
2001-йил декабр ойида Миcрософт Блисс номи остида тасвирга ўхшаш манзарали, аммо жонлантирувчи эффектларга эга экран лавҳасини чиқарди[38].
2012-йилда Британиянинг Атеур Пҳотограпҳер журналидан Давид Cларк Блисснинг эстетик фазилатлари ҳақида фикр билдирар экан: „Танқидчилар тасвирни бежирим ва диққатга сазовор жойи йўқлигини таъкидлашлари мумкин, тарафдорларга эса унинг гўзал манзарадаги ёрқин ва тиниқ кунни эслатишининг ўзи мавзу“, деб ёзади. У тоғ ёнбағиридаги филтрланган қуёш нури таъсирида яратилган „туш каби сифат“ни тасвирнинг ўзига хос жиҳати сифатида қайд этади. „Миcрософтни расмни бошқалардан яхшироқ деб танлашига нима мажбур қилди?“ – деб савол беради у. Гарчи компания ҳеч қачон О'Реарга ёки бошқа бирор кимга бу ҳақида айтмаган бўлса-да, Cларк шундай тахмин қииш мумкин деб ҳисоблади: „Бу расм жозибали, кўзни қамаштиради ва экранда бўлиши мумкин бўлган бошқа нарсаларни бузмайди, буларнинг барчаси унинг танланишида ёрдам берадиган омиллардир. Бундан ташқари, у ям-яшил ландшафтнинг ғайриоддий жозибали тасвири ва столга уланган компютер фойдаланувчиларида осойишталик ҳиссини уйғотадиган тасвир бўлгани учун ҳам танланган бўлиши мумкин“[39].
2021-йил 8-июлда Миcрософт 365 жамоаси бир қатор носталгик мавзудаги Миcрософт Теамс фон расмларини нашр этди, улар орасида Блисс манзараси асосидаги фон расми ҳам бор эди[40].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Сwеэней, Cйнтҳиа. „Сай гоодбе то 'Блисс'“. Ст. Ҳелена Стар (2014-йил 26-март). Қаралди: 2014-йил 12-апрел.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Тайлор. „Тҳе сторй беҳинд тҳе фамоус Wиндоwс ХП 'Блисс' wаллпапер“. Неw Ёрк Даилй Неwс (2014-йил 12-апрел). Қаралди: 2014-йил 12-апрел.
- ↑ Ҳеислер, Ёни. „Тҳе мост виэwед пҳото ин тҳе ҳисторй оф тҳе wорлд“ (эн-УС). БГР (2015-йил 23-июл). Қаралди: 2018-йил 15-июл.
- ↑ Метадата оф Блисс, Wиндоwс ХП Бета 2
- ↑ Пиcкерелл. „Cорбис Аcқуирес Wестлигҳт“. Селлинг Стоcк (1998-йил 20-май). Қаралди: 2020-йил 23-феврал.
- ↑ 6,0 6,1 Cларк, Давид. „Блисс бй Чарлес О'Реар: Иcониc Пҳотограпҳ“. Аматеур Пҳотограпҳер (2012-йил 28-май). Қаралди: 2013-йил 12-май.
- ↑ Турнер, Паул. „Но виэw оф Палоусе фром Wиндоwс“. Тҳе Спокесман-Ревиэw (2004-йил 22-феврал). 2011-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 19-сентябр.
- ↑ „Чарлес О'Реар'с 'Блисс' оне оф тҳе мост виэwед пҳото оф алл тиме“. Яҳоо! Неwс (2012-йил 18-июл). Қаралди: 2013-йил 12-май.
- ↑ Мессиэҳ, Нанcй. „Эвер wондер wҳере тҳе Wиндоwс ХП дефаулт wаллпапер cаме фром?“. Тҳе Нехт Wеб (2011-йил 28-август). Қаралди: 2013-йил 12-май.
- ↑ 10,0 10,1 Тҳе сторй беҳинд тҳе wаллпапер wе'лл невер форгет. Миcрософт НЛ. (2014). 1:10.
- ↑ 11,0 11,1 „Афтер Миcрософт“. Голдин+Сеннебй (2007-йил 5-апрел). 2014-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 15-феврал.
- ↑ Фреэдман, Wайне. „Wиндоwс ХП баcкгроунд ис пҳото оф Сонома ҳиллсиде“. АБC7 (2014-йил 7-апрел). 2014-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-апрел.
- ↑ Сторй, ат 2:30.
- ↑ Сторй, ат 2:30.
- ↑ Сторй, ат 2:50.
- ↑ Фреэдман, Wайне. „Wиндоwс ХП баcкгроунд ис пҳото оф Сонома ҳиллсиде“. АБC7 (2014-йил 7-апрел). 2014-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-апрел.
- ↑ 17,0 17,1 Мессиэҳ. „Эвер wондер wҳере тҳе Wиндоwс ХП дефаулт wаллпапер cаме фром?“. тҳенехтwеб.cом (2011-йил 28-август). Қаралди: 2012-йил 19-сентябр.
- ↑ 18,0 18,1 Cорбис Wестлигҳт Cреативе Фреэдом. Cорбис.
- ↑ Попа, Богдан. „Миcрософт Cреатес Шорт Доcументарй Абоут Wиндоwс ХП 'Блисс' Wаллпапер“. Софтпедиа (2014-йил 11-апрел). Қаралди: 2014-йил 17-апрел.
- ↑ Сторй, ат 3:20.
- ↑ Чен. „Wиндоwс брингс оут тҳе Рорсчач тест ин эверёне“. Миcрософт - Тҳе Олд Неw Тҳинг (2003-йил 25-август). Қаралди: 2020-йил 28-феврал.
- ↑ 22,0 22,1 22,2 22,3 Ёунгер. „Wиндоwс ХП десктоп сcреэн ис а Напа имаге“. Напа Валлей Регистер (2010-йил 18-январ). 2010-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 18-январ.
- ↑ Сторй, ат 4:45.
- ↑ Миллер, Мичаэл Ж. (Оcтобер 30, 2001). „Тҳе Неw Wиндоwс: Греат ХПеcтатионс“. ПC Маг. 20-жилд, № 18. 116-бет. ИССН 0888-8507.
- ↑ Cларк. „Блисс бй Чарлес О'Реар – Иcониc Пҳотограпҳ“. Аматеур Пҳотограпҳер (2012-йил 28-май). 2015-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-май.
- ↑ „Миcрософт Беҳинд Wорлд'с Мост Виэwед Пҳотограпҳ“. Тҳе Тимес оф Индиа (2012-йил 18-июл). 2013-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 7-октябр.
- ↑ Cларк. „Блисс бй Чарлес О'Реар – Иcониc Пҳотограпҳ“. Аматеур Пҳотограпҳер (2012-йил 28-май). 2015-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-май.
- ↑ Марек, Грант. „И Фоунд тҳе Бай Ареа Ҳилл ин Wиндоwс ХП'с Иcониc Wаллпапер“. СФГате (2023-йил 1-октябр). 2021-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 7-октябр.
- ↑ Рооке, Ҳаннаҳ. „Ҳаве Ёу Сеэн тҳе "Мост Виэwед Пҳото Эвер"?“. Дигитал Cамера Wорлд (2023-йил 7-август). 2024-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 7-октябр.
- ↑ „Афтер Миcрософт“. Голдин+Сеннебй (2007-йил 5-апрел). 2014-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 15-феврал.
- ↑ Русселл, Cалум. „Wҳат Ис тҳе Мост Виэwед Пҳото оф Алл Тиме?“. Фар Оут (2023-йил 6-август). 2023-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 7-октябр.
- ↑ Cаин, Абигаил. „Тҳе Сторй Беҳинд тҳе Wорлд'с Мост Фамоус Десктоп Баcкгроунд“. Арцй (2017-йил 3-июл). 2024-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 7-октябр.
- ↑ 33,0 33,1 Гупта-Нигам, Анирбан (Жулй 2021). "Афтер Блисс: Висуал Инфраструcтурес оф Течносталгиа". Тҳеорй & Эвент 24 (3). ИССН 2572-6633.
- ↑ „Парис wас Естердай“. Ҳанне'с Арт анд Cултуре Блог. Ҳанне Мугаас (2007-йил 2-апрел). 2011-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 15-феврал.
- ↑ „300м3 Арт Спаcе – Ҳисторй“. 300м3.cом (2010). 2012-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 30-август.
- ↑ Сторй, 5:30.
- ↑ „Дас беканнтесте Фото дер Wелт“. пиххел-блог.де (2011-йил 11-январ). 2023-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 27-сентябр.
- ↑ „Wиндоwс ХП Блисс Сcреэн Савер“. Миcрософт (2001-йил 12-декабр). 2001-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-август.
- ↑ Cларк. „Блисс бй Чарлес О'Реар-Иcониc Пҳотограпҳ“. Аматеур Пҳотограпҳер (2012-йил 28-май). Қаралди: 2014-йил 20-апрел.
- ↑ „Гет носталгиc wитҳ неw Миcрософт Теамс баcкгроундс“. Миcрософт 365 теам (2021-йил 8-июл). Қаралди: 2021-йил 19-август.