Блок, сиёсий блок — давлатлар, партиялар, гуруҳлар ўртасида доимий ва вақтинча тузиладиган битим (иттифоқ). Бирга ҳаракат қилиш йўли билан умумий сиёсий мақсадларга эришиш учун тузилади. Б. ўз таркибига кирувчи давлат, партия ва гуруҳларнинг бевосита аҳолига мурожаат этиши, сайловларда бир номзодни курсатиши, ягона сиёсий йўлни ишлаб чсқиши, коалицией ҳукумат тузиши каби шаклларда учрайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил