Blokirovka
Блокировка (инглизча: „то блоч“ — тўсиш) — аппарат, машина иш органлари (элементлари)ни ёки электр схемаларни маълум ҳолатда (блокировка таъсири олинганда ҳам сақланадиган ҳолатда) тутиб туришни таъминлайдиган усуллар ва воситалар мажмуи.
Блокировка механик, оптик, магнит ёки электрик (схемали) таъсир воситасида амалга оширилади, аппарат ва машинани дастлабки ҳолатига қайтарувчи ёки рухсат этиладиган янги иш ҳолатига ўтказувчи қисмига таъсир этиб блокировка таъсири тўхтатилади. Блокировка транспортда, энергия тизимларида, электр стансияларида, саноат корхоналарида, ҳисоблаш техникасида, ишлаб чиқариш ва турмушда ишлатиладиган турли аппарат ва асбобларда қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |