Блондел Франсуа (1618.15.7, Рибемон, Пикардия — 1686.21.1, Париж) — франсуз меъмори, классицизм намояндаси, назариётчи меъмор. Қиролликдаги меъморлик академияси директори (1671-йилдан). Италиянинг Қад. ва Уйғониш даври меъморлиги таъсирида бинолар барпо этган (Париждаги СенДен дарвозаси, 1672 ва бошқалар), шаҳар ва қўрғонлар лойиҳасини яратган. "Меъморлик курси" асарини ёзган (1675—83).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил