Блуэ Моунтаин Пеак (Мовий тоғ чўққиси) — Ямайкадаги энг баланд тоғ ва Кариб денгизидаги энг баланд чўққилардан бири ҳисобланиб, баландлиги 2,256 метр (7,402 фт) га тенг. Бу ҳудуд Блуэ Моунтаин қаҳвасининг ватани ҳамдур. У Ямайканинг Портланд ва Сент-Томас черковлари чегарасида жойлашган.

Блуэ Моунтаин Пеак
Жойлашуви Портланд / Саинт Тҳомас, Ямайка
18°02′48″Н 76°34′45″W / 18.04667°Н 76.57917°W / 18.04667; -76.57917
Ямайканинг релефли харитаси
Масофадаги Мовий тоғ чўққиси билан Ҳеллшире пляжидан панорамали кўриниш

Блуэ Моунтаин Пеак Блуэ ва Жоҳн Cроw тоғлари миллий боғининг бир қисми бўлиб, у 2015-йилда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган[2].

Пиёда юриш

Мовий тоғлар пиёда юриш ҳудудлари ва оромгоҳлари билан машҳур. Анъанавий Мовий тоғли йўл узунлиги 7-миля (11 км) бўлиб, у ердан чўққига чиқиш ва 3,000-фут (910 м) баландликни ошиб ўтиш мумкин. Ямайкаликлар қуёш чиқиш вақтида чўққига чиқишни афзал кўрадилар, шунинг учун 3-4 соатлик йўлга чиқишни бошлаш одатда қоронғуда амалга оширилади. Осмон одатда эрталаб жуда мусаффо бўлгани учун тоғ чўққисидан Куба шаҳри яққол кўринади.

Чўққига чиқиш учун миллий боғ маъмуриятига тўлов амалга оширилади[3]. Бу миллий боғдаги бошқа харажатларни қоплашга ишлатилади.

Флора

Машҳур Блуэ Моунтаин қаҳваси шу тоғда етиштирилади. Cлавертй Cоттаге ва Ҳаглей Гапнинг кичик қаҳва, деҳқончилик жамоалари чўққига яқин майдонларда жойлашган.

Мовий тоғда учрайдиган ўсимликларнинг баъзиларини дунёнинг бошқа жойларида топиб бўлмайди, шунингдек мазкур гулларнинг кўпинча жуда митти турдаги ўсимликлар ҳисобланади. Олимларнинг фикрича, бу шу ердаги совуқ иқлимга ва изғиринли шамолларга мостлашиш натижасида ҳосил бўлган.

Қушлар

Мазкур тоғ ҳудудида учрайдиган қушларнинг кўплари айни шу ҳудуд учун эндемик ҳисобланади. Спиндалис ва верварин колибриси айни шундай қушлар сирасига киради.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Пеаклист.орг - Cентрал Америcа анд Cариббеан ултрас Ретриэвед 28 Септембер 2011
  2. ↑ Блуэ анд Жоҳн Cроw Моунтаинс, Унесcо.орг (аccессед он 3 Оcтобер 2019)
  3. ↑ Линдсей Килифин, А Гуиде То Ҳикинг Тҳе Жамаиcан Блуэ Моунтаинс (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-13 санасида архивланган), Тҳеcултуретрип.cом, 9 Фебруарй 2017 (аccессед он 3 Оcтобер 2019)