Блум, блюм (инг. блоом) — металлургия ишлаб чиқаришининг чала маҳсулоти (ярим фабрикати). Одатда, кесим юзаси квадрат шаклли бўлиб, томонларининг ўлчами 140 мм дан юқори, узунлиги 1–6 м. Пўлат қуймаларни блумингда прокатлаб ёки суюқ металлдан узлуксиз қуйиш машиналарида қуйиб олинади. Блумларни прокатлаб (сиқиб) шаклдор заготовкалар ишлаб чиқарилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил