Блуминг, блюминг (инг. блооминг) — пўлат қуймалардан Чблул" олиш учун мўлжалланган прокатлаш стани. Прокатлаш (сиқиш) валиклатрич нинг диаметри (йўғонлиги) билан ифодаланади, мас, Б. 1500 (бу ерда 1500 мм — валик диаметри). Б. да 12 т гача ва ундан ҳам оғир пўлат қуймалардан блум тайёрланади. Баъзи ҳолларда Б.да сляблар ҳамда шаклдор заготовкалар (йирик двутавр тўсинлар, швеллер ва бошқаларлар) олинади. Металлургия заводларида Б. пўлат қуйиш сехи билан прокат сехи орасидаги боғловчи звено ҳисобланади.

Б. иш клети (катаги), валларни ҳаракатга келтирувчи асосий электр двигателлар ва механизмлардан иборат. Б. сехида технологик жараённинг ўтиш тартиби: қайноқ қуйма пўлат эритиш сехидан темир йўл платформаларида қиздириш қудуғига келтирилади; қуймалар қудуққа тик туширилиб, 1100—1300°С гача қиздирилади, ҳар бир қуйма махсус мосламада Б.нинг қабул ролгангига келтирилади; қуйма Б. валлари орасидан бир неча марта ўтказилади (ҳар бир ўтишда қуйма 40–20 мм қисилади), натижада пўлат полосалари ҳосил бўлади; полосалар катта қайчилар билан алоҳнда блумларга кесилади. Булар ролганглар ёрдамида совитгичларга, у ердан эса омборга’юборилади. Б. пўлатни йирик қуймалар тарзида қуйишга, тайёр прокатнинг сифатини оширишга имкон беради. Лй.Мирбобоев В. А., Василев Г. П., Металлар технологияси, Т., 1971.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил