Блуэ Нун — Ҳ.Сичел Сöҳне (Маинз) компаниясига тегишли немис шароб бренди.

1923-йили 1921-йилги узум ҳосилидан ясалган. Блуэ Нун, кўп йиллар давомида, то 1990-йилларнинг охиригача Лиэбфраумилч сифатида таснифланган ягона немис шароби ҳисобланар эди. Аммо, ҳозирда, турли хил усулда тайёрланган шароблар навлари шу ном билан аталади. У илк бор ишлаб чиқилганида, унинг ёрлиғи истеъмолчини шошириб қўядиган готик услубидаги ёзувлар ва чиройли номларсиз, соддагина тайёрланган. Сичел 1927-йили Буюк Британияда ўз офисини очиш билан экспорт учун мақсадли бозорни танлади. 1950-йиллардан буён Блуэ Нун овқат давомида истеъмол қилиниши мумкин бўлган шароб сифатида тарғиб қилинади. Шу билан шароб ва таомни аралаштириш муаммосига барҳам берди. Айтиш мумкинки, Блуэ Нун халқаро оммавий бозор талабларини инобатга олган ҳолда самарали ишлаб чиқарилган илк шароб эди.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин бренд Буюк Британия ва Қўшма Штатларда жуда машҳур бўлди. У машҳурлиги бўйича иккинчи ўринда бўлган қизил Бордо шароби билан бир хил нархда сотилган. 1984-1985-йилларда ўзининг энг машҳурлик нуқтасига эришган вақтда, АҚШда йиллик сотувлар 1,25 миллион қутини ташкил этган, дунёнинг қолган қисмида 750 000 қути сотилган[1].

Манбалар

Ҳаволалар