Boʻd
Бўд (арабча: оралиқ, масофа, чақирим; кўплиги абъод) – бир ёки турли вақтда эшитилаётган икки товуш, нағма, парданинг ўзаро баландпастлик муносабатлари. Европа мусиқасидаги интервал тушунчасига қисман мое. Бўд Ўрта ва Яқин Шарқ мусиқа назариясининг асосий тушунчаларидан бири бўлиб, дастлаб Форобий, кейинчалик Ибн Сино, Ибн Зайла, Зайнулобиддин, Урмавий, Жомий ва бошқа олимларнинг асарларида математика қоидалар асосида таърифланган. Бўдлар очиқ (бутун) торга нисбатан торнинг маълум бўлагидан ҳосил этилган ва нисбий сонлар билан ифодаланган. Мае, очиқтордаги товуш асосий (мутлақ) парда деб фараз этилса, торнинг 1/2 бўлагида – зулкулл (лот. октава), 2/3 бўлагида – зулхамс (квинта), 3/4 бўлагида – зуларбаъ (кварта), 8/9 бўлагида – таниний (катта секунда), 243/256 бўлагида – бақия (90 сентли кичик секунда) каби Бўдлар ҳосил қилинади. Назарий жиҳатдан Бўд ларнинг сони чегараланмаган бўлсада, мусиқа амалиётида асосан 9 таси қўлланган. Улар мулойим (ёқимли, лотин тилида консонанс) ва мутанофир (ёқимсиз, диссонанс) турларга ажратилган. Мулойимлар – зулкулл марратайн (квинтдецима), зулкулл валхаме (дуодецима), зулкулл валарбаъ (ундецима), зулкулл, зулхамс, зуларбаълар; қолганлари мутанофирдир.
Шарқ мусиқа назариясида икки мусиқий товуш оралиғи бўд (интервал) дейилади. „Бўд икки нағма бирикмаси ва икки товуш оралиғи, яъни интервал маъносини билдиради“[1]. Шарқ мусиқа назариясида бўдларнинг айримлари қуйидагича номланган: Зулл-кулл – октава Зул-арбаъ – кварта Зул-хамс – квинта
Манбалар
- ↑ Ис’ҳоқ Ражабов. Мақомлар. Тошкент 2006 йил. 51-бет
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |