БЎЛУК — булук: 1) мўғуллар истилоси даврида (ХИИИ аср) пайдо бўлган маъмурийҳудудий бирлик; шаҳар атрофидаги шаҳарга тобе раёнларга бўлинган, тумандан кичик бўлган. Туманларга бўлинган вилоятлар, одатда, Б.ларга тақсимланмаган. Б.дан тўпланган солиқ ва жарималар олий ҳукмдор (хон, подшоҳ)нинг шахсий хазинасига тушган. Б. Хуросонда маъмурий термин сифатида ХИХ асргача ишлатилган. 2) Ўрта асрларда Туркияда ҳарбий қисм.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил