Boʻr
Qiyofa
Бўр — бўш сементланган чўкинди тоғ жинси. Б. бўр даври илиқ денгиз ҳавзаларининг 30–500 м ва ундан чуқурроқ жойларида кокколитофорид (70— 90%) ва фораминифера (20% гача) микроорганизмлари қолдиқларидан ҳосил бўлган. Ранги оқ. Гил ва қум қўшимчалари Б.га сарғиш ёки кулранг туе беради. Б.да кремний, пирит ва фосфорит ғуддалари учрайди. Камданкам Б.да моллюскалар чиғаноқлари, мшанка, денгиз типратиканлари, маржон ва бошқа скелетлари учрайди.
Б. мезозой эраси бўр даври жинсларида кўп учрайди. Украина (Донеск ҳавзаси), Россия Федерацияси (Курск, Воронеж вилоятлари), Қозоғистонда (Манғишлоқ) кўп.[1]
Манбалар
- ↑ "Бўр" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |