БЎРИГУЛ (Винcа эреcта Регел эт Счмалҳ.) — кендирдошлар оиласига мансуб ётиқ илдизпояли кўп йиллик ўт. Битта илдиз бўғзидан 15—40 см узунликдаги бир неча поя чиқади. Барги текис қиррали, бандсиз, қарамақарши жойлашган. Апрелдан июлгача гуллайди, гули оқ ёки оч бинафша рангли, ҳар бир барг қўлтиғида биттадан бир чаноқли ясси меваси бўлади. Б. Угом, Фарғона, Ҳисор тоғларининг жан. қияликларида, қоялар ва чағиртошли тоғ ён бағирларида ўсади. Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институтида Б.дан 40 га яқин алкалоид (винкалин, винкаметрин, винканидин, эрвинин, эрвамин ва бошқалар) ажратиб олинган.

Бўригул
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил