БЎТА — олтин, кумуш, мис, рух, биринж (бронза) кабиларни эритиш учун ишлатиладиган қад. асбоб; думалоқ косача. Ўтга чидамли гилбўта лойидан ясалади. Заргар ва рихтагарлар маъданларни Б.да кўрага солиб эритганлар. ХВ аср ёзма манбаларида тилга олинган. Ҳозир Б. ўрнига асосан тигел ишлатилади.