Бўяш — 1) толали материаллар (ип, жун, ипак, сунъий тола ва бошқалар) ёки улардан тайёрланган буюмлар (газлама, калава) га ранг бериш. Бўяш учун синтетик органик бўягичлар, пигментлар, локлар ва бошқа моддалар ишлатилади. Бўягичлар ва бўялувчи материалнинг кимёвий хоссаларига қараб ҳар хил Бўяш усуллари қўлланади. Ипак кислота хоссаларига эга бўлганидан асосли бўягичлар билан бўялади. Жун асос хоссаларига эга бўлгани учун уни бўяшда кислотали (нордон) бўягичлар ишлатилади. Ип, жун, ипак ва бошқа баъзи толаларни бўяш учун улар бўягичларнинг сувдаги эритмаларига маълум вақт солиб қўйилади. Трани ошириш (мас, қайнатиш) Бўяш жараёнини тезлатади; 2) турли сиртларга (деворлар, тунука томлар, поллар, деразаэшиклар, металл буюмлар ва бошқаларга) бўёқ суркаш. Бўёқ сиртга пуркагичлар, Бўяш аппаратлари билан пуркалади, қилли чўткалар, резина роликлар билан суркалади. Бўяладиган сиртларнинг хилига (тунука том, пол, дераза ва бошқалар), жойига (очиқ ҳавода, хона ичида жойлашганига), материалига (металлар, ёғоч ва бошқалар) қараб турли таркибли бўёклар ишлатилади[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ "Бўяш" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил