Бўйимадарон (Ачиллеа миллефолиум Л.) — қоқидошлар оиласининг дастарбош туркумига мансуб пацимон баргли кўп йиллик ўт. Илдиз бўғзидан бўғиз барглари ва поялар ўсиб чиқади. Пояси бир нечта, юқори қисми шохланган бўлиб, қалқонсимон тўпгуллар билан тугалланган. Июнда гуллай бошлайди; меваси майда, ясси пистача, августда етилади. Ўзбекистонда Б. туркумининг 5 тури учрайди. Б. адир ва қирлар, йўл ёқалари ва ўрмон чеккаларида ўсади. Таркибида каротин, К ва С витамин, аччиқ моддалар бор. Экстракти ва дамламаси меъдаичак яраси касалликларини даволаш, иштаҳа очиш ҳамда қон тўхтатиш учун ишлатилади.

Бўйимодарон
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил