Bob Benny
Боб Беннй | |
|---|---|
| Таваллуди |
Эмилиус Wагеманс 18-май 1926-йил |
| Келиб чиқиши | Синт-Никлаас, Белгия |
| Вафоти |
29-март 2011-йил (84 ёшда) |
| Жанрлар | Поп, мусиқий театр[1] |
| Касби | Қўшиқчи |
Боб Беннй (асл исми Эмилиус Wагеманс; 1926-йил 18-май — 2011-йил 29-март) — белгиялик хонанда ва мусиқали театр актёри.
У Белгия номидан „Эуровисион-1959“ ва „Эуровисион-1961“ танловларида иштирок этган.
Ёшлиги
Боб Беннй хонандалик фаолиятини Иккинчи Жаҳон уруши якунида бошлаган. У мунтазам равишда Синт-Никлаас шаҳридаги кафелардан бирида чиқиш қилиб турган. 1950-йилларнинг бошларига келиб, у радиода мунтазам равишда эшиттиришларда қатнашган ва ўзининг илк албоми — „Мижн ҳарт спреэкт тот у“ни чиқарган. 1957-йилда эса унинг „Cиндй, Оҳ Cиндй“ қўшиғи илк катта муваффақиятига айланган. Ушбу сингл Белгия мусиқий чартида 2-ўрингача кўтарилган.
Эуровисион
Боб Беннй „Ҳоу точ ван миж“ („Мени севинг“) қўшиғи билан Белгиянинг вакили сифатида 1959-йил 11-март куни Франсиянинг Cаннес шаҳрида бўлиб ўтган тўртинчи „Эуровисион қўшиқ танлови“да иштирок этиш учун танланган[2]. „Ҳоу точ ван миж“ қўшиғи танловда қатнашган бошқа 10 мамлакатдан 5 тасидан овоз олиб, якунда 6-ўринни эгаллаган[3].
Беннй яна Белгия вакили сифатида „Септембер, гоуден роос“ („Сентябр, олтин атиргул“) қўшиғи билан 1961-йил 18-март куни яна Cаннес шаҳрида ўтказилган олтинчи „Эуровисион танлови“да қатнашган[4]. Бу сафар танлов иштирокчилари сони 16 тага етган бўлса-да, „Септембер, гоуден роос“ фақат Лухембоургдан 1 балл олган. Натижада Беннй Жиммй Макулис (Австрия) билан биргаликда сўнгги ўринни бўлишиб олган[5].
Ўлими
2011-йил 29-март куни Фламанд жамоат телерадиокомпанияси Влаамсе Радио-эн Телевисиэомроэп (ВРТ) Боб Беннйнинг Синт-Никлаас шаҳридаги қариялар уйида вафот этганини ма’лум қилган[6].
Манбалар
- ↑ „Де Влаамсе клеинкунстбеwегинг на де Тwеэде Wерелдоорлог. Ээн ҳисторисч оверзичт. Доор Петер Нотте“.
- ↑ Эуровисион Сонг Cонтест Натионал Финалс датабасе – 1959
- ↑ "Ҳоу точ ван миж" ат диггилоо.нет
- ↑ Эуровисион Сонг Cонтест Натионал Финалс датабасе – 1961
- ↑ "Септембер, гоуден роос" ат диггилоо.нет
- ↑ „дередаcтиэ.бе: Влаамсе зангер Боб Беннй ис оверледен“. Влаамсе Радио- эн Телевисиэомроэп (2011-йил 29-март). Қаралди: 2011-йил 29-март.