Bob Sharqiy
Боб Шарқий (арабча: بَابٌ شَرْقِيٌّ; „Шарқий дарвоза“), шунингдек, Қуёш дарвозаси сифатида ҳам танилган, Дамашқнинг еттита қадимий шаҳар дарвозаларидан бири. Унинг замонавий номи шаҳарнинг шарқий томонида жойлашганлигидан келиб чиққан. Дарвоза, шунингдек, уни ўраб турган христиан кварталига ҳам ўз номини берган. Дарвоза 1960-йилларда реконструксия қилинган[1].
| Боб Шарқий | |
|---|---|
بَابٌ شَرْقِيٌّ | |
|
Боб Шарқийнинг орқа томондан кўриниши | |
| Муқобил номлари | Қуёш дарвозаси |
| Умумий маълумот | |
| Тури | Шаҳар дарвозаси |
| Жойлашуви | Дамашқ, Сурия |
Боб Шарқий ҳозирги кунгача сақланиб қолган ягона Рим дарвозаси бўлишидан ташқари, ўзининг асл кўринишини уч томонлама ўтиш жойи сифатида сақлаб қолган, карвонлар ва ғилдираклар ҳаракати учун катта марказий ўтиш йўли ва пиёдалар учун унга ёнма-ён жойлашган иккита кичикроқ йўлаклар ҳозир ҳам мавжуд[2].
Тарихи
Дамашқ Рашидун даврида мусулмонлар томонидан босиб олинган. Холид ибн Валид қўшини Дамашқни эгаллаганидан сўнг 634-йил 18-сентябрда шу дарвозадан кирган[3].
12-асрда Нураддин Занги ҳукмронлиги даврида дарвоза қисман тўсиб қўйилган, фақат марказий тешик кириш вазифасини бажарган. Дарвоза тепасига минора ҳам қўшилган[4].
Манбалар
- ↑ Бурнс, Росс. Дамасcус: А Ҳисторй. Роутледге, 2005 — 55–56-бет. ИСБН 0-415-27105-3.
- ↑ Диана, Дарке. Сйриа. Брадт Травел Гуидес, 2010 — 108-бет. ИСБН 9781841623146.
- ↑ Бурнс, Росс. Дамасcус: А Ҳисторй. Роутледге, 2005 — 99-бет. ИСБН 0-415-27105-3.
- ↑ Таббаа, Яссер. Cонструcтионс оф Поwер анд Пиэтй ин Медиэвал Алеппо. Пенн Стате Пресс, 1997 — 68-бет. ИСБН 0-271-01562-4.