Bobil jangi
Бобил жанги – Сосонийлар империяси ва Рошидун халифалиги қўшинлари ўртасида 634-йилда бўлиб ўтган жанг. Мусулмон араблар жангда ғалаба қозониб, Месопотамияни забт этиш бўйича ўз юришларини давом эттирдилар. Ушбу жангдан сўнг араблар Ктесифонни ва Ироқнинг қолган қисмини забт этишга киришдилар.
| Бобил жанги | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Мусулмонларнинг Сосонийлар империясига истилосининг бир қисми | |||||||
| |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Рошидун халифалиги | Сосонийлар империяси
| ||||||
Тарихи
Холид ибн ал-Волид Ироқдаги мусулмонлар армияси бошқарувини тарк этиб, Суриядаги Византия империясига қарши юришни бошқариш учун йўлга отланган эди. Ўша пайтда Ҳормозд Жадҳуйиҳ бошчилигидаги сосонийлар Холид кетганидан кейин мусулмон кучларини синаб кўришни истадилар ва шу сабабли ҳар икки томон бир-бирларига таҳдидли хатлар йўллади. Кейинчалик араблар Бобил яқинида жойлашган рақиблари томон ал-Ҳирадан йўлга отланишди[1].
Жанг
Форс қўшинлари таркибида рақиб кучларининг отларини қўрқитиш учун жанговар фил бор эди. Бироқ ал-Мусанно ибн Ҳориса бошчилигидаги араблар катта филни ўлдириб, форсларни мағлуб этишди ва натижада форслар Ктесифонга қараб қочишга мажбур бўлишди[2].
Манбалар
- ↑ عبد العزيز بن عبد الله الحميدي. الخلفاء الراشدون مواقف وعبر (Арабиc). دار الدعوة, 2005 — 243-бет.
- ↑ سالم نصار. موسوعة عباقرة الإسلام (Арабиc). Ал Манҳал, 2004 — 280-бет. ИСБН 9796500009087.