Бобина (франс. бобине — ғалтак) — 1) тўқимачиликда ип, тола ўралган гардишсиз ғалтак; силиндр ёки конус шаклида бўлади; 2) ички ёнув двигатели ва бошқа қурилмалар учун аккумуляторлар батареясидан ўт олдириш ғалтаги. Аккумуляторнинг паст (6—12 В) кучланишли ўзгармас токини юқори (10—30 кВ) кучланишли токка айлантириб беради. У ўзак ҳамда бирламчи ва иккиламчи чулғамлардан иборат. Индуксион ғалтак деб ҳам аталади; 3) ҳисоблаш техникасида, товуш ёзиб олиш қурилмаларида — магнит лента ўраладиган ғалтак; 4) киноаппаратларда — кинолента ўраладиган ғалтак.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил