Бобир Фархадович Исломов (туғ. 1984-йил, Тошкент, Ўзбекистон ССР) — ўзбек геологи ва давлат арбоби, 2017-йил 28-июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси, 2020-йил 11-июндан Геология фанлари университети ректори. Бош вазир маслаҳатчиси[1]. 2022-йил 30-декабрдан Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири.

Бобир Исломов
 1-Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири
Мансаб даври
2022-йил 30-декабр
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши лавозим таъсис этилган
 Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар
қўмитаси раиси
Мансаб даври
2017-йил 28-июл – 2022-йил 30-декабр
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1984
Тошкент, ЎзССР, СССР
Маълумоти Тошкент давлат техника университети

Биографияси

Бобир Исломов 1984-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2005-йилда Тошкент давлат техника университетини геология, фойдали қазилма конларини қидириш ва қидириш бўйича мутахассислиги бўйича тугатган ва 2007-йилда магистр даражасини олган.

2002—2008-йилларда „Апартак“ кончилик корхонасида техник, техник-геолог бўлиб ишлаган. 2010-йилда Банк Молия Академиясини инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мутахассислиги бўйича тугатган. Геология-минералогия фанлари номзоди[2].

2008—2010-йилларда „Қимматбаҳо ва рангли металлар геологияси“ илмий-амалий марказида турли лавозимларда ишлаган. 2010-йилдан 2015-йилгача Госгеолинформcентер корхонаси директори лавозимида ишлаган. 2015—2016-йилларда Минерал ресурслар илмий-тадқиқот институти директори.

2017-йил 28-июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг раиси бўлади. 2020-йил 11-июнда Геология фанлари университети ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди[3]. 2022-йил 30-декабрдан Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига тайинланган[4][5][6].

Манбалар