Бобишмулла — сак қабилаларидан апасиакларга оид қалъа ва қабр ҳаробалари (милоддан аввалги 4—ИИ асрлар). Қад. Хоразм воҳасидаги Жанадарё бўйида жойлашган. Б.да археолог С. П. Толстое қазиш ишлари олиб борган (1946). Тўғри тўртбурчак тарҳли қалъа буржлар билан мустаҳкамланиб, шинакли мудофаа деворлари билан ўралган. Марказида катта бино ва бурчак қисмида бош минора бўлган. Буларнинг барчаси хом ғишт (39х39х11 ва 40х40х11 см)дан қурилган. Қазишмаларда тегирмон тошлари, ҳайвон суяклари, сопол идишлар, кўплаб олтин тақинчоқлар топилган. Одам жасадлари махсус тахта супалар устига қўйилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил