Бобо Адам Шаҳид (бенгалча: বাবা আদম শহীদ) Бенгалдаги 15-аср мусулмон сиймоси бўлган.

Бобо

Адам Шаҳид

Бобо Адам масжидининг олд томондан кўриниши
Шахсий маълумотлар
Вафоти
Кази Қасба, Рампал Унион, Муншигонж, Бангладеш
Дини Ислом
Мазҳаб Сунний

Ҳаёти

Маҳаллий бенгал мусулмон оғзаки ривоятларига кўра, Бобо Адам Маккада истиқомат қилган фақир бўлган[1]. Викромапура подшолиги (ҳозирги Муншигонж тумани, Бангладеш)даги Канаичанг қишлоғидан бўлган бир мусулмон деҳқон диний таъқибга учрагач, Макка шаҳрига паноҳ топиш учун йўл олган. У одатдаги исломий амал сифатида ўғлининг ақиқасини адо этиш мақсадида диний қурбонлик сифатида бир сигир сўймоқчи бўлган. Бироқ бу ишни маҳаллий ҳукмдор, Рожа Валлаласена маъқулламаган. Баидя кастасидан бўлган ҳинду ҳукмдор сифатида у ва унинг фуқаролари сигирни муқаддас ҳайвон деб билишган. Ерни муқаддаслигини сақлаш мақсадида у мусулмон деҳқоннинг қурбонлик қилишига монелик қилган[2].

Деҳқон ғазабланиб Маккага қочиб борган, Бобо Адамни 7000 нафар мусулмон билан бирга Викромапурага боришга ундаган. Унинг вазифаси қасос олиш ва маҳаллий маданиятни ҳурмат қилмаган, деб ҳисобланган адолацизликка қарши туриш эди. Жавобан, Рожа Валлаласена Бобо Адам юришига қарши чиқиш учун ўз қўшинларини сафарбар қилган. Тўқнашувнинг ҳал қилувчи пайтида, айтилишича, Бобо Адам Канаичангдаги жанг майдонидан қисқа муддатга чекиниб, аср пешин намозини адо этиш учун яқин атрофдаги ғорга кирган. У ерда намоздан сўнг уни Рожа топиб, ўлдирган. Бобо Адамнинг ўлими сафдошлари томонидан шаҳодат сифатида қабул қилиниб, у Шаҳид деган унвонни олган. Унинг мероси минтақада оғзаки анъаналар ва маҳаллий эҳтиром орқали ҳануз ёдга олинади[3].

Мероси

Адам ҳижрий 888-йилда (милодий 1483–1484) Жалолиддин Фотиҳ Шоҳнинг амалдори малик Кафур томонидан қурилган масжид ҳовлисида жойлашган қабрга дафн этилган. Ушбу масжид Бобо Адам масжиди номи билан танилган бўлиб, кўплаб сайёҳлар ташриф буюрадиган муҳофаза остидаги ёдгорликдир[4].

Ҳинду адабиётида „Баядумба млеччаси“ (санскритча: म्लेच्छ बायादुम्ब) номи билан танилган бўлиб, Адам ҳақидаги ривоят Валлалачарита асарида тилга олинади. Бу китоб 16-аср шаивист шарҳловчиси Ананда Бҳатта томонидан Навадвип рожаси Шри Буддҳиманта Хоннинг илтимосига биноан ёзилган[5].

Манбалар

  1. ↑ Жакариа, Муҳаммад (2021). বাংলাদেশে ইসলামের প্রচার-প্রসার ও সামাজিক শৃঙ্খলা প্রতিষ্ঠায় পীর-মাশায়িখের অবদান: একটি পর্যালোচনা (ПДФ) (Тҳесис) (ин Бенгали). Университй оф Дҳака. пп. 336–343. Арчивед фром тҳе оригинал (ПДФ) он 2023-06-18. Ретриэвед 2022-12-31.
  2. ↑ Тҳе Исламиc Қуартерлй – Волуме 31 – Паге 239 (1987)
  3. ↑ Тҳе Исламиc Қуартерлй – Волуме 31 – Паге 239 (1987)
  4. ↑ Ислом, Сиражул; Миаҳ, Сажаҳан; Кҳанам, Маҳфуза эт ал., эдс (2012). "Баба Адам'с Мосқуэ анд Томб". Банглапедиа: тҳе Натионал Энcйcлопедиа оф Бангладеш (Онлине нашри). Дҳака, Бангладеш: Банглапедиа Труст, Асиатиc Соcиэтй оф Бангладеш. ИСБН 984-32-0576-6. ОCЛC 52727562. ҳттп://эн.банглапедиа.орг/индех.пҳп?титле=Баба_Адам%27с_Мосқуэ_анд_Томб. <!--->
  5. ↑ Ислом, Сиражул; Миаҳ, Сажаҳан; Кҳанам, Маҳфуза эт ал., эдс (2012). "Баба Адам Шаҳид". Банглапедиа: тҳе Натионал Энcйcлопедиа оф Бангладеш (Онлине нашри). Дҳака, Бангладеш: Банглапедиа Труст, Асиатиc Соcиэтй оф Бангладеш. ИСБН 984-32-0576-6. ОCЛC 52727562. ҳттп://эн.банглапедиа.орг/индех.пҳп?титле=Баба_Адам_Шаҳид. <!--->