Бобо Али Хушмардон – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Алишер Навоийга замондош. Сабзаворда хонақоҳ барпо этган. Абулқосим Бобур Мирзо қишни Машҳадда ўтказган йиллари унинг хизматига етишиб, шоҳнинг илтифот ва иноятига муяссар бўлади. Навоий унинг номини “Мажолис ун-нафоис”нинг тўртинчи мажлисида Хожа Маҳмуднинг бобоси сифатида тилга олиб, дарвеш киши экани, хонақоҳи ва муридлари борлиги ҳақида маълумот беради. Ушбу шайх ҳақидаги фаслни “Насойим ул-муҳаббат”га Навоийнинг ўзи ёзиб, киритган[1][2][3].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”. 
  2. ↑ “Насойим ул-муҳаббат”. 
  3. ↑ “Мажолис ун-нафоис”.