Бобо Жалил  – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган мажзуб дарвеш, Навоийнинг замондоши. Кўриниши ҳайбатли, лекин бағоят ҳалим ва беозор киши бўлган. Ҳирот шаҳрининг Хиёбонида дафн этилган. Ушбу дарвеш ҳақидаги фаслни “Насойим ул-муҳаббат”га Алишер Навоийнинг ўзи ёзиб, киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”. 
  2. ↑ “Насойим ул-муҳаббат”.