Бобо савдойи (тахаллуслари Ховарий, Савдойи) (ХВ аср, Абивард) — шоир. Бобо савдойи қасиданависликда машҳур бўлган. Бойсунқур Мирзо саройида хизмат қилган, малик ушшуаро унвонига эга бўлган. Абивардлик шоирларга устозлик қилган. Шеърларида айрим юқори табақа вакилларини танқид қилган. Бойсунқур Мирзога ёзган қасидаларида подшоҳни оддий халққа шафқат қилишга чақирган. Шоир ҳақида Навоий ("Мажолис уннафоис"), 3. Восифий ("Бадое улвақое") асарларида маълумот бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил