Бобо Шиҳоб – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган мажзуб дарвеш. Навоийга замондош. Афғонистондаги балуж қавмидан. Тоғасининг қизига ошиқ бўлиб, жунун савдосига гирифтор бўлган. Навоий қабулига бир куни чиркин кийимда келганида ундан ирганганини кўриб, ушбу байтни ўқиган экан:

Ман он жо нишинам, ки ройи ман аст,

На он жо нишинам, ки жойи ман аст.

(Мазмуни: Мен ўз ўрнимга эмас, хоҳлаган жойимда ўтираман).

Қачон, қаерда вафот этгани номаълум. Ушбу дарвеш ҳақидаги фаслни “Насойим ул-муҳаббат”га Навоийнинг ўзи ёзиб, киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”. 
  2. ↑ “Насойим ул-муҳаббат”.