Бобо Хокий – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф намояндаси. Турк қавмига мансуб дарвеш. Амир Темур қўшинининг Ироқ ва Румга қилган юришида қатнашган. Алишер Навоий “бу учурда бу фақир Бобони ғариб туше кўрдумки, онинг валоятиға далолат қилур”, деб ёзади. Ушбу шайх ҳақидаги фаслни “Насойим ул-муҳаббат”га Навоийнинг ўзи ёзиб, киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”. 
  2. ↑ “Насойим ул-муҳаббат”.