Бобо Хушкелди – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф намояндаси. Алишер Навоийга замондош. Нисо шаҳри яқинидаги қишлоқлардан бирида яшаган. Ўз қишлоғидан вабо офатини каромати билан даф этган. Ушбу дарвеш ҳақидаги фаслни “Насойим ул-муҳаббат”га Навоийнинг ўзи ёзиб, киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”. 
  2. ↑ “Насойим ул-муҳаббат”.