Bobobek
Бобобек (? тахминан 1753) - Қўқон хони (1752—53). Абдураҳимбийнинг катта ўғли. Жунғарлар (баъзи манбаларда қалмоқлар) 1740-йилларда Қўқонни қамал қилганларида Абдулкаримбий жияни Бобобекни гаров сифатида оқ уйлик қилиб душманларга беришга мажбур бўлган. Бобобек Қуқон яқинидаги Қайнар деган қишлоқда жунғарлар (қалмоклар) орасида яшаган ва тахминан 1752—53 йилларда Қўқон тахтини қалмоқлар номидан 10 ой бошқарган. 1753-йил беклар кенгаши Қўқон лашкарини Ўратепани эгаллаш учун жўнатишга қарор қилган. Қўшин сафарга отланиб Бешариққа етганда Бобобек ўлдирилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |