Bobomurod Hamdamov
Бобомурод Ҳамдамов (1940-йил 4-март, Чоржўй, Туркманистон ССР, СССР — 2024-йил 2-сентябр, Ўзбекистон) – совет, ўзбек ва туркман хонандаси, Ўзбекистон ССР, Туркманистон ССР ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти. Ўзбек санъатининг классик ҳофизи ва устози, „Дўстлик“ ордени соҳиби.
Бобомурод Ҳамдамов | |
|---|---|
| Файл:Бобомурод Ҳамдамов.wебп | |
| Таваллуди |
4-март 1940-йил |
| Вафоти |
2-сентябр 2024-йил (84 ёшда) |
| Жанрлар | |
| Касби | |
| Фаолият йиллари | 1960—2024 |
| Лейбллар | |
| Фуқаролиги |
|
Таржимаи ҳоли
Бобомурод Ҳамдамов 1940-йилда Туркманистон ССРнинг Чоржўй шаҳрида туғилган. Болалигидан қўшиқ айтишни яхши кўрган. Асосан Бобомурод Ҳамдамов 4 тилда: ўзбек, туркман, тожик ва ҳинд тилида халқ қўшиқларини ижро этган. Ўрта мактабни тугатгандан кейин кўтарма кранчилар тайёрлайидагн қисқа курсни ўқиб, қурилишга ишга кирган[1]. Аммо қўшиқ айтишни яхши кўргани учун ишни ташлаб кетган[1]. Дастлаб ҳиндча қўшиқлар айтган, чунки овози ҳиндчага яқин бўлган. Устози Комилжон Отаниёвзнинг Тошвоуздаги ансамблида ишлаган[1]. Бобомурод Ҳамдамов 2024-йил 2-сентйбар куни 84 ёшида вафот этди[2].
Оиласи
Турмуш ўртоғи Жумагул Ражапова (2022-йилда 79 ёшида вафот этган)[3], уларнинг беш ўғли ва бир қизи бор[4]. Ўғилларидан бирининг исми Шамсиддин[5]. Икки ўғли Туркманистонда истиқомат қилишади[6].
2020-йил сентябр ойида Бобомурод Ҳамдамовнинг қизи фирибгарлик йўли билан ота-онасининг уйи ва машинасини ўзлаштириб олган[7]. Бобомурод Ҳамдамов ва унинг рафиқаси қизининг фирибгарлик ҳаракатлари қурбони бўлишган, лекин кейинчалик бу ҳолат ҳақиқатга тўғри келмаслиги, келини Наргиза Абдуқаюмованинг (кенжа ўғилнинг хотини) ҳамма нарсага аралашиб, қизи ва ота-онаси ўртасида низо қўзғатганлиги маълум бўлади ва бу билан келини бутун Ҳамдамовлар оиласини шарманда қилади. 2022-йил декабр ойидан бери Ҳамдамов Бобомурод қизи билан яшаб келади ва қизи билан муносабатлари яхши, бироқ турмуш ўртоғи келинининг қўлида вафот этган.
Ижодидан фойдаланиш
Бомурод Ҳамдамов Комилон Отаниёзовнинг шогирди ҳисобланади[1]. Бобомурод Ҳамдамов қўшиқлари ва ижоди ўзбек санъатининг „олтин фонди“га киритилган. 2022-йил 1-августдан бошлаб ҳукумат томонидан Ўзбекистон Республикасининг „Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида“ги қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига (1034-модда) мувофиқ Бобомурод Ҳамдамов, Шерали Жўраев ва Абдурауф Олимов асарларидан лицензия шартномаси тузмасдан ҳар қандай шаклда ва усулда фойдаланиш тақиқланди[8][9].
Юбилейи
2010-йилда Ўзбекистонда Ҳамдамовнинг икки юбилейи кенг нишонланди: ижодининг 50 йиллиги ва таваллудининг 70 йиллиги. Бобомурод Ҳамдамов ўзининг 70 йиллик юбилейини икки жойда туғилган жойи Туркманистонда ва санъаткор бўлиш етишган Хоразмда нишонлаган[1].
Мукофот ва унвонлари
- Дўстлик ордени (2020-йил 27-август) – халқимизнинг илмий, интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари, мустақилликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун Ватан равнақи, мамлакатимизда тинчлик ва ижтимоий-маънавий барқарорликни таъминлаш, кўп йиллик самарали жамоат фаолияти [10]
- Ўзбекистон ССР халқ артисти
- Туркманистон ССР халқ артисти
- Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти
- Ўзбекистон халқ ҳофизи
Халқаро жамиятдаги нуфузи
Ҳамдамов машҳур актёр Раж Капур билан дўстона муносабатда бўлган. У билан Москва (1967-йил) ва Тошкентдаги кинофестивалларда учрашиб самимий мулоқот қилган. Бобомурод Ҳамдамов Туркманистон[11] ва Тожикистон Республикаларида мунтазам консерт дастурларини бериб келган.
Жамиятдаги нуфузи
Бобомурод Ҳамдамовни дунёнинг кўплаб мамлакатларида мухлислари бўлиб, унинг қўшиқлари ва ижодини севиб тинглашади. Қўшиқлари орасида „Ким экан“ ва „Лазги“ қўшиқлари барча ёш вакилларининг севимли тароналаридан бири сифатида ҳиргоя этилади.
Устоз санъаткор кўп йиллик танаффусдан сўнг 2016-йил сентябрда яна катта саҳнага қайтиб, ўз мухлисларини ижоди билан хушнуд этди[12].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Бобомурод Ҳамдамов 70 ëшда“.
- ↑ „Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов вафот этди“. кун.уз (2024-йил 2-сентябр). 2024-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-сентябр.
- ↑ „Бобомурод Ҳамдамов жудоликка учради“ (2022-йил 14-июл).
- ↑ „Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамовнинг қизи унинг мол-мулкини ўз номига ўтказиб олди: Хонанда 81 ёшида кўчада қолиши мумкин“ (2020-йил 17-сентябр).
- ↑ „“Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим”. Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)“ (2022-йил 3-декабр).
- ↑ „«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)“ (2022-йил 6-декабр).
- ↑ „Дочь народного артиста Узбекистана обманным путем присвоила дом родителей и автомобиль“ (2020-йил 17-сентябр).
- ↑ „Шерали Жўраев ва Бобомурод Ҳамдамов асарларидан фойдаланиш тақиқланди“ (2022-йил 3-август).
- ↑ „Бобомурод Ҳамдамов, Шерали Жўраев ва Абдурауф Олимов қўшиқларидан лицензиясиз фойдаланиш тақиқланди“ (2022-йил 3-август).
- ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 27 августа 2020 года „О награждении в связи с двадсатидевятилетиэм независимости Республики Узбекистан группи работников сфер науки, образования, литератури, култури, искусства и средств массовой информации“
- ↑ УЗБЕКСКИЙ ПЕВЕЦ БОБОМУРОД ХАМДАМОВ ВИСТУПИЛ В АШХАБАДЕ
- ↑ „Мирзиёэв вернул на ссену опалних узбекских звезд“. 2021-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-сентябр.