Boboyi Samosiy
Бобойи Самосий (арабча: الجد ساموسي — Бобойи Самосий — Тўлиқ исми: Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий (ХИИИ аср охири 1354-йил)) — сўфий.
Бобойи Самосий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | сўфий |
Ҳаёти
Самосий, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий (ХИИИ аср охири, Ромитан туманидаги Самос қишлоғи — 1354) — хожагон-нақшбандия тариқатининг йирик намояндаси, Бухоролик 7 пирнинг бешинчиси. Хожа Али Ромитанийдан таҳсил олиб, унинг вафотидан сўнг хожагонлик тарикатини бошқарган. Баҳоуддин Нақшбанд туғилганда уни маънавий фарзандликка қабул қилиб, Саййид Мир Кулолга Баҳоуддин тарбияси билан шуғулланишни топширган. С. боғбонлик билан кун кечирган. С. кулоҳини Баҳоуддинга ҳадя этиб, унга муршидлик қилган. Баҳоуддин Нақшбанд ана шу кулоҳ шарофатидан балогардонлик кароматига эга бўлган, дейдилар. С. туғилган қишлоғида дафн қилинган. Қабри устидаги мақбара, атрофдаги масжид ва тошқудуқ мустақиллик йилларида таъмирланган.[1]
Адабиёт
- Ориф Усмон, Бухорои шарифнинг етти пири, Т.,2003.[2]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |