Бобрлар (Cастор), сув қундузлари — бобрсимонлар оиласининг ягона уруғи. Узунлиги 100 (баъзан 130) см, оғирлиги 30 кг гача. Сувда яшашга мослашган. Бурун тешиги сувда бекилади. Оёқлари калта, беш бармоқли; бармоқлари орасида парда бўлади. Орқа оёқлари кучли ривожланган. Кейинги оёқлари иккинчи бармоғининг тирноқлари иккига ажралган бўлиб, юнгини тараш учун хизмат қилади. Жуни узун, қалин ва юмшоқ, оч қўнғирдан қорамтир қўнғиргача тусда бўлади. Момиқ жунлари яхши ривожланган. Белкуракка ўхшаш думи юнгсиз (уз. 30 см гача, кенглиги 10—13 см). 2 тури бор. Канада Б. (С. cанаденсис) — Шим. Американинг Аляскадан Мексикагача бўлган ҳудудларида тарқалган.

Бобрлар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар
Cастор

Финландияда ва Россиянинг турли вилоятларида иқлимлаштирилган. Европа, яъни даре Б. (С. fi бер) — Евросиёнинг ўрмон зонасида, сув тошадиган ўрмон ва чўл минтақаларида тарқалган. Россияда ХХ аср бошларида қимматбаҳо териси учун кўплаб овлаиганидан кўп жойларда қирилиб кетган эди. Овлаш тақиқланиши ва қўриқхоналар ташкил қилиниши билан сони кўпайиб, 60- йиллардан бошлаб яна овлана бошланган. Б. кечаси ва шомда фаол ҳаёт кечиради, қишда фаоллиги камаяди. Сув ҳавзалари қирғоғида ин қазийди ёки шохшаббалар ва тупроқдан уя қуради, кичик сойлар ва дарёларнинг сувини шохшаббалар билан тўсиб, тўғон қуради. Йилига бир марта 1 дан 6 тагача кўзи очиқ ва танаси юнг билан крпланган бола туғади. Дарахт пўстлоғи ва кенг баргли дарахтларнинг шохшаббалари билан озиқланади. Қишга озиқғамлайди. 35— 40 йил яшайди. Қимматбаҳо мўйнаси учун овланади, махсус фермаларда кўпайтирилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил