Бод — телеграф сигналларини узатиш (телеграфлаш) тезлиги бирлиги. 1 секундда узатиладиган элементар ток импулсларига тенг. Амалда телеграфлаш тезлиги секундига 75 бод га етиши мумкин. Ж. Бодо номи билан аталган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил