Bod (kiyim)
Qiyofa
Бод — танда иплари (ўриш нахлари)нинг бир-бирини кесиб (мингашиб) тушган жойи. Уч хил бўлади: тоқ, жуфт ва ливит Б. Б. олиш деганда шойи ва атлас тўқишда икки шода ўртасидаги Б.ни юқорига суриб чиқариш, Б. солиб олиш деганда калава машинада ипакни мингаштириб калавалаш, Б. суриш деганда шойи, атлас, беқасам тандасини оққа ёзганда ливитларни бир-биридан ажратиб, танданинг у бошидан бу бошига суриш, Б. ташлаш деганда ўриш ипаклар даврага ўралиб тандаланганда бир ливитнинг иккинчи ливит устига мингашиб қолиши тушунилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |