Dharma gʻildiragi
Буддизм
Маданияти
Тарихи
Буддистлар
Мактаблар
Ибодатхоналар
Матнлар
Портал

Маҳāйāна буддизмида бодҳичитта[а] („маърифатга интилиш“ ёки „уйғониш фикри“) – бу барча жонли мавжудотлар фойдаси учун донишмандлик (пражñāпāрамитā) ва раҳм-шафқат (Каруṇā) орқали уйғонишга қаратилган онгдир (читта)[1][2][3].

Бодҳичитта – бу Маҳāйāна анъанасидаги бодҳисаттванинг (яъни, буддаликка эришишга интилаётган мавжудот) асосий сифати ҳисобланади. Бодҳичиттанинг юзага келиши (бодҳиcиттотпāда) бодҳисаттвани айнан бодҳисаттвага айлантирувчи ҳолатдир. Бодҳичитта – бодҳисаттванинг келажакдаги буддалигига олиб борувчи сабабдир[3]. Ўн босқич сутрасига кўра, бодҳичиттанинг юзага келиши бодҳисаттванинг руҳий йўлида биринчи қадамдир[4].

Этимологияси

Этимологик жиҳатдан бу атама Санскрит тилидаги бодҳи ва читта сўзларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Бодҳи – „уйғониш“ ёки „маърифат“ деган маънони англатади. Читта эса санскритча чит со'зидан келиб чиққан бўлиб, „онгли нарса“, яъни „онг“ ёки „шуур“ деган маънога эга. Шу сабабли, бодҳичитта „огнинг уйғониши“ ёки „маърифатнинг ойдинлиги“ деб таржима қилинади[5]. Баъзан бу атама „маърифат интилиш истаги“ деб ҳам таржима қилинади[6].

Изоҳлар

  1. ↑ Атама таркибий қисмларининг таърифлари учун қаранг: бодҳи ва cитта — Викилуғат.

Манбалар

  1. ↑ Дас, Суря. Аwакенинг тҳе Буддҳа Wитҳин: Тибетан Wисдом фор тҳе Wестерн Wорлд. Броадwай Боокс, 1998 — 145–146-бет. ИСБН 0-76790157-6. 
  2. ↑ Даял, Ҳар (1970). Тҳе Бодҳисаттва Доcтрине ин Буддҳист Санскрит Литературе, 59-бет. Мотилал Банарсидасс Публ.
  3. ↑ 3,0 3,1 Бусwелл, Роберт Э; Лопез, Доналд С. Тҳе Принcетон Диcтионарй оф Буддҳисм, 130-бет. Принcетон Университй Пресс, 2013-йил 24-ноябр.
  4. ↑ Даял, Ҳар (1970). Тҳе Бодҳисаттва Доcтрине ин Буддҳист Санскрит Литературе, 50-бет. Мотилал Банарсидасс Публ.
  5. ↑ Дас, Суря. Аwакенинг тҳе Буддҳа Wитҳин: Тибетан Wисдом фор тҳе Wестерн Wорлд. Броадwай Боокс, 1998 — 149-бет. ИСБН 0-76790157-6. 
  6. ↑ Wригҳт, Дале С.. Wҳат Ис Буддҳист Энлигҳтенмент. Охфорд Университй Пресс, 2016 — 129фф-бет. ИСБН 9780190622596. 

Адабиётлар

Ҳаволалар