Бодо аппарати — беш клавишли ҳарф босувчи телефаф аппарати; телеграммалар белгиланган такт сигналлари билан бир меъёрда узатилади. Қабул қилинадиган телеграмма матни қоғоз лентага қайд қилинади. Ж. Бодо 1874-йил ихтиро қилган. Бодо аппарати 1960-йилгача ишлатилган, кейин унинг ўрнини старцтопли аппаратлар (телетайплар) эгаллади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил