Бодоқсой — Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги сой. Писком дарёсининг чап ирмоғи. Писком тизмасининг шим.ғарбий ён бағридаги 3150 м баландликдаги музликлардан бошланади. Узунлиги 12 км, ҳавзасининг майдони 5,4 км², ҳавзасининг ўртача баландлиги 2440 м. Умумий уз. 8 км бўлган 4 та майда ирмоғи бор. Бодоқсой музлиқдан ташқари қор, ёмғир ва булоқ сувларидан ҳам тўйинади. Бодоқсойда йил давомида сув оқади, ўртача йиллик сув сарфи 1,2 м³/сек. Суви кўпайганда (апрел—июнда) сув сарфи 5,6 м³/сек гача етади.

Бодоқсой
Тавсиф
Узунлиги 12
Давлат

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил