Bodring

Бодринг – (лотинча: Cуcумис сативус) бир йиллик, ўт ўсимлик. Ватани — Ҳиндистон,[1][2][3] аммо ҳозир дунёнинг кўпгина мамлакатларида етиштирилади. Иссиқсевар ўсимлик ҳисоблансада, вегитация даврининг қисқалиги сабабли ер куррасининг шимолий ўлкаларида ҳам етиштирилади. Ўзбекистонда сабзавот экини сифатида кенг экилади, етиштириш майдонлари бўйича помидор, пиёз, сабзи, оқ бош карам сабзавотларидан кейинги ўринда туради. Ўзбекистонда тахминан 8000-10000 гектар майдонда етиштирилади.
| Бодринг | |
|---|---|
| Олам | Ўсимликлар |
| Бўлим | Ёпиқ уруғлилар |
| Синф | Икки паллалилар |
| Тартиб | Пассифлорагуллилар |
| Оила | Қовоқгуллилар |
| Авлод | Қовоқдошлар |
| Тур | Бодринг |
| Бинар номенклатура бо'йича номланиши | Cуcумис сативус Л. |
Тарихи
Бодринг маданий ҳолда 3 минг йил илгари етиштирила бошлангани ҳақида маълумотлар бор. Ватани Ҳиндистоннинг тропик ва субтропик раёнлари ҳисобланиб, Ҳимолай тоғ ёнбағирларида ҳалигача табиий ҳолда ўсади. Ҳиндистондан Гресия ва Италияга тарқалган ва кейинроқ Хитойга ҳам кириб борган. Эвропанинг бошқа қисмларига римликлар томонидан олиб кирилган. Бодринг Франсия ҳудудига ИХ асрда, Англияга ХИВ асрда, Шимолий Америка қитъасига ХВИ аср ўрталарида кириб борган. Россияга бодринг Шарқий Осиё давлатларидан ХВИ асрларда кириб борган деган тахмин бор (олмон элчиси Герберштейннинг Форс ўлкаси ва Московяга бўлган сафари хотиралари), лекин айрим тарихчиларнинг фикрига қараганда бодринг Рус ўлкаларида ИХ асрларда ҳам маълум бўлган.

Ботаник тавсифи
Пояси ер бағирлаб ўсувчи, палакли ўсимлик, гажаклари оддий. Ўсимлиги 4-5 та барг ҳосил қилгач, ерга ётиб, ёйилиб палак отади ёки гажаклари ёрдамида атрофдаги нарсаларга чирмашиб ўсади. Пояси шохланувчан, юмалоқ, юмалоқ-қиррали ёки қиррали, туклар билан қопланган бўлади. Асосий поя, сўнгра унинг барг қўлтиқларидан биринчи тартибли ва иккинчи тартибли ён шохлар ҳосил бўлади. Бодринг ўсимлиги навига, озиқланиш майдони ва ҳароратга боғлиқ ҳолда суст, ўртача ва кучли шохланувчан бўлади. Шохланиш турига қараб бодринг навлари бир пояли, кучли- (ён шохлари 8 дан кўп), ўртача- (5-8 тагача ён шохлар) ва суст- (1-4 тагача ён шохлар) шохланувчан пояли навларга бўлинади. Поянинг узунлиги нав ва етиштириш шарт-шароитларига қараб белгиланади: очиқ майдонда асосий поя 1-1,5 метр, қулай шароитлар туғилганда 3 метргача, иссиқхоналарда 5 метргача ўсади. Пояси ингичка (диаметри 0,5 cм кам) ва қалин (0,5 cм дан кўп) бўлиши мумкин. Калта палакли бодринг навлари одатда тезпишар, меваси нисбатан калта, вегетация даври қисқалиги билан характерланади. Навига қараб бодринг ўсимлиги суст, ўртача ва кучли баргланган турларга бўлинади.
Барглари пояда навбатма-навбат жойлашади. Барг пластинкаси бутун, юзаси текис ёки ажинли, барг қирраси ҳам одатда текис. Шакли навига қараб юмалоқ панжасимон ёки овал панжасимон бўлиши мумкин.
Илдиз тизими стерженсимон, кучли тармоқланади. У 1 метргача ўсувчи асосий илдиз ва кўп сонли қўшимча илдизлардан ташкил топган. Тупроқдан озиқ моддалар эритмасини сўриш каби физиологик функсияни тукчалар билан қопланган кичик сўрувчи илдизлар амалга оширади. Илдиз тизимининг асосий қисми тупроқнинг 20–25 cм қатламида ривожланади, илдизнинг ён томонга тарқалиб ўсиш радиуси 1,5 метргача бо’лиши мумкин. Юқори намликда асосий ва ён шохлари тупроққа тегса қўшимча илдизлар ҳосил бўлиши мумкин.
Бодрингнинг кўпчилик нав ўсимликлари бир уйли икки жинсли, яъни эркак ва урғочи гуллар битта ўсимликнинг ўзида жойлашган бўлади. Эркак гуллари пояда одатда 5-7 та бўлиб, тўп гул ҳосил қилади, бир уйли бодринг навларида кўпчилик ҳолларда эркак гулларнинг сони урғочи гулларникига нисбатан кўп бўлади. Урғочи гуллар пояда 1 та ёки жуфт, айрим ҳолларда 3 та бўлиб жойлашади. Асосан урғочи гуллар ҳосил қилувчи бодринг навлари олдига чангланиш учун етарли даражада эркак гуллар ҳосил қилувчи навлар бирга экилади. Гултожибарглари ёрқин сариқ рангли, эркак гулларида 5 та чангчи бўлиб шундан 4 таси жуфт холда биттаси якка ҳолда бўлади. Бодринг гуллари кўп яшамайди: эркак гуллари 1-2 кундан сўнг, урғочи гуллар эса гуллагандан кейин 3-4 кундан кейин сўлиб қолади. Фақатгина чангланган урғочи гулларидан мева ҳосил бўлади, чангланмаганлари тўкилиб кетади. Бодринг четдан чангланувчи ўсимлик ҳисобланади. Партенокарпик навларида гуллари чангланишга муҳтож эмас, аммо бундай гуллардан мева ҳосил бўлса-да, меваларида уруғ бўлмайди.
Бодринг мевалари сохта резавор бўлиб, 3-5 уруғ камералари ҳосил қилади. Шакли, ранги, ўлчамлари ва вазни навларига қараб ўзгаради. Бодрингнинг пишмаган барра мевалари истеъмол қилинади. Навига қараб сирти текис, нотекис ёки чо’тир бо’лиши мумкин. Мева узунлиги барралигида 5-70 см гача, ранги яшил ёки то’қ яшил бўлиши мумкин, биологик пишганида эса мева катталашади, ранги оч сариқ, тўқ сариқ ёки жигарранг тусга киради. Мевалари биологик пишганида уруғлик деб юритилади. Битта мевада 100-400 тагача уруғ ҳосил бўлади. Уруғлари узунчоқ-овалсимон, оқ тусли оч сариқ рангли, 1000 тасининг вазни 16-35 грамм келади. Унувчанлигини 6-8 йилгача сақлайди. 2-3 йиллик уруғлари яхши ҳосил беради.



Биологик хусусиятлари
Бодринг иссиқсевар ўсимлик. Уруғи униб чиқиши учун минимал ҳарорат 12-13C, ҳарорат паст бўлганда эса уруғлар бўрцада, униб чиқа олмайди, оқибатда тупроқ ичида чириб кетиши мумкин. Мақбул шароитларда, яни 25-30C уруғлар 5-6 кунда униб чиқади. Бодринг ўсимлиги ўсиб ривожланиши учун мақбул кундузги ҳарорат 25-32C, кечаси эса 16-18C. Кундузи ҳарорат 12-15C дан пасайганда ўсиши сустлашади, чанг ҳосил бо'лиши қийинлашади, барглари кичраяди. Паст ҳароратли шароитларнинг узоқ давом этиши баргларининг сарғайиши, илдиз тизими фаолиятининг сустлашиши ва оҳир-оқибатда ўсимлигининг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Тупроқ ҳарорати ҳам бодринг ўсишига таъсир ко'рсатади. Тупроқ ҳарорати 16C дан паст бо'лганида илдизнинг тупроқдан сув ва минерал моддаларни со'риши сустлашади, илдиз атрофи патоген микрофлораси (Пҳйтҳиум ва бошалар) ривожланади. Юқори ҳараротлар (40C<т) ҳам бодринг ўсимликларига салбий таъсир кўрсатади, аммо улар қондириб суғорилса ва ёруғлик нурлари этарлича бўлса ўсиб, мева ҳосил қилаверади. Юқори ҳарорат ва ҳавонинг намлиги паст бўлган шароитларда айниқса кўп сув талаб қилади. Бодринг қисқа кун ўсимлиги, аммо ҳозир унинг узун кун шароитларида ўса оладиган иссиқхоналар учун навлари яратилган. Бодринг тупроқ намлига ва ҳавонинг нисбий намлигига жуда талабчан экин туридир. Тупроқда намлик этишмаса ўсиши сустлашади, кундуз куни барг тургори ё'қолишига (со'лишига), асосан эркак гуллар пайдо бўлишига ва меваларида аччиқлик пайдо бўлишига олиб келади. Шунингдек тупроқнинг кескин нам бўлиши, масалан тупроқнинг сувга бўкиб қолиши ҳам қисқа муддат ичида бодринг ўсимлигининг нобуд бўлишига олиб келади. Вегетасия даврининг давомийлигига қараб эртапишар, ўрта-эртапишар ва кечки навларга бўлинади. Эртапишар навлар униб чиққандан сўнг 32-48 кунда, ўрта-эртапишар навлар 50-55 кунда, кечкилари эса 55-70 кунда мева тугиб бошлайди.
Етиштириш

| Асосий бодринг этиштирувчи давлатлар – 2010 (тонна) | |
|---|---|
| 40,709,556 | |
| 1,811,630 | |
| 1,739,190 | |
| 1,161,870 | |
| 883,360 | |
| 860,100 | |
| 682,900 | |
| 631,408 | |
| 587,800 | |
| 547,141 | |
| Дунёда жами | 57,559,836 |
Агротехникаси
Бодиринг кўп сув талаб қиладиган о'симлик ҳисобланади. Асосан о'симликни ёшлигида ко'чат атрофлари юмшатилади. Бодиринг ётиб о'сувчи о'симлик шу сабаб 90х25 схемада экиш мақсадга мувофиқ...
Манбалар
- ↑ Доижоде, С. Д. (2001). Сеэд стораге оф ҳортиcултурал cропс. Ҳаwортҳ Пресс. ИСБН 1-56022-901-2 п. 281
- ↑ Реннер, СС; Счаэфер, Ҳ; Коcян, А (2007). „Пҳйлогенетиcс оф Cуcумис (Cуcурбитаcеаэ): Cуcумбер (C. сативус) белонгс ин ан Асиан/Аустралиан cладе фар фром мелон (C. мело)“. БМC эволутионарй биологй. 7-жилд. 58-бет. дои:10.1186/1471-2148-7-58. ИССН 1471-2148. ПМC 3225884. ПМИД 17425784.
- ↑ Cуcумис ҳйстрих (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-05 санасида архивланган). Неwстраcкиндиа.cом (2010-07-21). Ретриэвед он 2012-11-25.