Бодрум масжиди (туркча: Бодрум Cамии ёки Месиҳ Паша Cамии) – Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган собиқ шарқий православ черкови, Усмонлилар томонидан масжидга айлантирилган[1]. Черков юнонча „Мйрелаион“ (юнонча: Эκκλησία του Μυρελαίου) номи билан танилган[2].

Масжид
Бодрум масжиди
туркча: Бодрум Cамии,
Месиҳ Паша Cамии
Мамлакат  Туркия
Истанбул Фотиҳ тумани
Манзил Истанбул шаҳри, Фотиҳ тумани, Лалели маҳалласи, Буюк Константинопол саройи харобаларидан 1 км ғарбда
Координаталар 41°0′31″Н 28°57′20″Э / 41.00861°Н 28.95556°Э / 41.00861; 28.95556
Йўналиши сунний
Масжид тури хоч гумбазли ибодатхона
Меъморий услуб Византия архитектураси
Бинокорлик санаси Х аср
Миноралар сони 1
Миноралар сони 1
Қурилиш материали ғишт

Манзили

Бодрум масжиди Истанбул шаҳри, Фотиҳ тумани, Лалели маҳалласи, Буюк Константинопол саройи харобаларидан 1 километр ғарбда жойлашган.

Тарихи

Масжид 1877-йилда

922-йилларда, Болгарияга қарши урушлар пайтида, друнгариус Романос Лекапенос Константинополнинг тўққизинчи минтақасида, Мармар денгизидан унчалик узоқ бўлмаган жойда Мйрелаион деб номланувчи ҳудудда уй сотиб олган[3]. Романос Лекапенос тахтга ўтирганидан сўнг, бу бино қўшни Буюк Константинопол саройи ва Лекапенос оиласини зиёратларни амалга оширишига қарши курашиш учун мўлжалланган янги император саройи ядросига айлантирилган[4].

Мйрелаион саройи В асрда бунёд этилган улкан ротонда тепасида қурилган бўлиб, ташқи диаметри 41.8 метр (137.1 фут)ни ташкил этади. Иншоот қадимги дунёда бунёд этилган бинолар ичида Рим Пантеонидан кейин иккинчи ўринда туради[5]. Х асрга келиб, ротонда иншоотидан фойдаланилмай қўйилади, шу сабабдан бино Романос томонидан ички қисми камида 70 та устун билан жиҳозланган, гумбаз билан қопланган сардобага айлантирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам бир қанча тахминлар мавжуд[6]. Кейинчалик сарой яқинида император черков қурдирган, ушбу черков император оила аъзоларини дафн қилиш учун мўлжаллаб қурилган[7].

Черковга биринчи бўлиб 922-йилнинг декабр ойида императорнинг рафиқаси Теодора, кейин эса унинг тўнғич ўғли ҳамда 931-йилда вафот этган император Чристопҳер[8] дафн этилган. Шундай қилиб, Романос 6 асрлик анъанани тўхтатган, яъни Константин И давридан буён деярли барча Византия императорлари Муқаддас Ҳаворийлар черковига дафн қилинган.

Кейинчалик император ўз саройини роҳибхонага айлантирган, 948-йил июн ойида Проте оролида роҳиб сифатида сургунда вафот этганидан сўнг, унинг ўзи ҳам черковга дафн қилинган[9].

Бино режаси, тўртбурчаклар кесимидаги черковнинг биринчи намуналаридан бири

Черков 1203-йилда[10] тўртинчи салиб юриши пайтида ёнғин оқибатида вайрон бўлган[11]. Константинопол лотин империяси томонидан босиб олинган (1204–1261) даврда ташлаб кетилган черков биноси ХИИИ аср охирида, Палаиологан реставрацияси давомида қайта таъмирланган.

1453-йилда Усмонлилар империяси Константинополни забт этгандан сўнг, Мйрелаион Боязид ИИ даврида, тахминан 1500-йилда Месиҳ Пошо томонидан масжидга айлантирилган. Масжиднинг қуйи қисми бодрум (туркча: бодрум сўзининг маъноси „ер ости омбори“, „ертўла“) номи билан аталган, кейинчалик бутун бошли масжид айнан шу ном билан юритила бошланган. 1784 ва 1911-йиллардаги ёнғинлар натижасида бино яна вайрон бўлган ва ташлаб кетилган.

1930-йилда Давид Талбот Риcе бошчилигида олиб борилган қазишма ишлари давомида думалоқ сардоба топилган. 1964–1965-йилларда Истанбул археология музейи томонидан ўтказилган реставрация давомида бинонинг деярли барча ташқи тошлари алмаштирилган[12]. 1965-йилда санъацҳунос Cеcил Л. Стрикер ва Р. Науманн бошчилигида параллел олиб борилган иккита қазишма ишларидан мақсад мос равишда бинонинг пастки тузилиши ва император саройига қаратилган. Бино, ниҳоят, 1986-йилга келиб масжид сифатида қайта тикланган. 1990-йилда эса сардоба ҳам қайта тикланган ва бир неча йил давомида ундан савдо маркази сифатида хизмат қилган. Бугунги кунда сардобада аёллар намоз ўқиши мумкин.

Архитектураси

Масжиднинг жанубий девори. Олдинда миноранинг пойдевори кўринади.

Бино

Масжид деворлари ғиштдан, пойдевори эса ғишт ва тошнинг навбатма-навбат туширилган қатламларидан қурилган[13].

Субструктураси

Масжиднинг пастки қисми, асосий бинодан фарқли ўлароқ, нисбатан қўполроқ қурилган. Дастлаб ушбу қурилишдан мақсад фақатгина черковни Лекапенос саройи даражасига олиб чиқиш бўлган. Палеологлар даврида бино қайта тикланганидан кейин дафн этилувчи ибодатхона сифатида ишлатилган[14].

Бино ўрта асрлар Византия меъморчилик санъатининг янги йўналишларидан бири ҳисобланувчи, квадрат шаклида қуриладиган черковларнинг энг дастлабки ва гўзал намуналаридан бири ҳисобланади[15].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ Ит муст нот бе мистакен фор тҳе Месиҳ Меҳмед Паşа Cамии, wҳич ис анотҳер мосқуэ фоундед ин тҳе лате сихтеэнтҳ cентурй.
  2. ↑ Тҳе идентифиcатион оф тҳе чурч cоулд бе доне тҳанкс то тҳе преcисе десcриптион гивен бй Петрус Гиллиус ин ҳис топограпҳиc wорк абоут Cонстантинопле. Стрикер (1981), п. 3.
  3. ↑ Тҳе селлер wас оне Кратериос. Стрикер (1981), п. 6.
  4. ↑ Тҳе Cамбридге Медиэвал Ҳисторй (1995), п. 563.
  5. ↑ Тҳе деноминатион оф тҳис эдифиcе ис стилл ункноwн. Стрикер (1981), п. 13.
  6. ↑ Стрикер (1981), п. 13.
  7. ↑ Тҳе эмперор броугҳт тҳреэ марбле сарcопҳаги белонгинг то тҳе Эмперор Мауриcе анд ҳис сонс фром тҳе чурч оф Ст. Мамас. Стрикер (1981), п. 6.
  8. ↑ Стрикер (1981), п. 6.
  9. ↑ Ин аддитион, ҳис даугҳтер Ҳелена, wидоw оф Cонстантине ВИИ Порпҳйрогенитос анд тҳе онлй легитимате линк оф Романос то тҳе Эмпире, wас буриэд ин тҳе Мйрелаион, инстеад оф тҳе Ҳолй Апостлес, бесиде ҳер ҳусбанд. Стрикер (1981), п. 6.
  10. ↑ Мост пробаблй тҳис ҳаппенед он 18 Аугуст 1203, wҳен а гроуп оф Флемиш солдиэрс, аидед бй Писан анд Венетиан саилорс, стартед а мажор фире ин тҳе соутҳерн парт оф Cонстантинопле то cовер тҳеир ретреат. Стрикер (1981), п. 29.
  11. ↑ Дуринг тҳе арчаэологиcал эхcаватион неар тҳе мосқуэ а фрагмент оф фоот оф тҳе гроуп оф тҳе Тетрарчс wас фоунд, тҳус cонфирминг тҳе традитион тҳат тҳис гроуп (ноw фихед ин тҳе wалл оф Ст Марк’с Басилиcа ин Вениcе) ҳад беэн столен фром тҳе cитй (поссиблй фром тҳе Пҳиладелпҳион сқуаре) бй тҳе Венетианс ин 1204. Стрикер (1981), п. 29.
  12. ↑ Тҳе „ресторатион“ реплаcед 90% оф тҳе оригинал масонрй wитҳ неw cонcрете бриcкс, wҳич ревисед wиндоwс анд доор линес, эрасед масонрй жоинц, анд элиминатед тҳе делиcате саw-тоотҳед cоурсес wҳич ҳад оригиналлй дефинед тҳе оригинал линес оф тҳе буилдинг. Матҳеwс (1976), п. 209.
  13. ↑ Краутҳеимер (1986), п. 403.
  14. ↑ Дуринг тҳе эхcаватион ин тҳе субструcтуре ҳаве беэн фоунд тҳе ремаинс оф а фресcо репресентинг а фемале донор макинг ан офферинг то тҳе Тҳеотокос Ҳодегетриа. Стрикер (1981), п. 31.
  15. ↑ Стрикер (1981), п. 35.

Адабиётлар

Ҳаволалар