Bofort dengizi
Бофорт денгизи (/ˈбоʊфəрт/; франсузча: Мер де Беауфорт, Иñупиақ: Таġиуқ) — Шимолий Муз океанининг чекка қисмида[4] жойлашган денгиз[5]. Шимоли-ғарбий ҳудудда, жумладан Юкон ва Алясканинг шимолий қисмида ҳамда Канада Арктика архипелагидан ғарбда жойлашган. Денгиз гидрограф сер Френcис Беауфорт шарафига шундай номланган. Канададаги энг узун Маккензи дарёси Туктояктукдан ғарброқда жойлашган Бофорт денгизининг Канада билан туташ бўлган қисмига бориб қуйилади. Бу ҳудуд денгиз қирғоғидаги бир нечта доимий аҳоли пунктларидан бири ҳисобланади.
| Координаталари | 72°Н 137°W / 72°Н 137°W |
| Океан типи | денгиз |
| Ҳавзага алоқадор ўлкалар | Канада ва АҚШ |
| Юзаси | 476,000 км2 (184,000 кв ми) |
| Ўртача чуқурлиги | 124 м (407 фт) |
| Энг катта чуқурлиги | 4,683 м (15,364 фт) |
| Сув ҳажми | 22,000 км3 (1.8×1010 аcре⋅фт) |
| Манбалар | [1][2][3] |
Оғир иқлими билан ажралиб турадиган денгиз йилнинг асосий қисмида музлаган ҳолатда бўлади. Тарихий жиҳатдан, 100 км (62 ми) га қадар тор довон йўлидаги музлар фақатгина август-сентябр ойларида қирғоқлари яқинидаги қисмларигина эриган ҳолатда бўлган. Аммо сўнгги йилларда Арктикадаги иқлим ўзгариши туфайли ёз охирида музсиз ҳудуд сезиларли даражада кенгайган. Яқин вақтгача Бофорт денгизи Арктика денгиз музини тўлдириш учун муҳим сув омбори вазифасини ўтаб келган[6]. Денгиз музи кўпинча Бофорт денгизининг асосий океан оқими бўлган Бофорт Гирасида бир неча йил давомида айланиб, мустаҳкам ва қалин кўп йиллик муз ҳосил қилган[7][8].
Денгиз соҳилида тахминан 30 000 йил олдин аҳоли яшаган деган даъволар тўлиқ тасдиқланмаган; ҳозир бу ҳудуддаги аҳоли зичлиги жуда паст кўрсаткичга эга. Денгиз шелфида катта миқдордаги нефт ва табиий газ захиралари мавжудлиги аниқланган, масалан, Амаулигак кони шулар жумласидандир. Кон 1950—1980-йиллар оралиғида аниқланган ва ўша даврнинг сўнгги қисмидан бошлаб уларни ўрганиш ҳудуддаги инсонларнинг асосий машғулотига айланган. Анъанавий балиқчилик, жумладан, кит ва тюлен овлаш фақат маҳаллий ҳудудларда амалга оширилади. Мазкур машғулот тури тижорат аҳамиятига эга эмас. Шу сабабли денгизга белуга китларининг катта колониялари доимий тарзда келиб туради ва уларнинг кўпайишига антропоген омили таъсир қилмайди. Ўз денгиз ҳудудида ҳаддан ташқари кўп миқдорда балиқ овлашнинг олдини олиш мақсадида АҚШ 2009-йил август ойида эҳтиёткор тижорат балиқчиликни бошқариш режасини амалга оширди[9]. 2011-йил апрел ойида Канада ҳукумати Инувиалуит билан океанларни бошқариш бўйича катта режани ишлаб чиқишда биринчи қадам сифатида ўзаро келишув меморандумини имзолади[10]. Канада ҳукумати 2014-йил октябр ойида Бофорт денгизида ҳеч қандай янги турдаги тижорат балиқ овлаш ишлари, токи Инувиалуитга барқарор захиралар ҳолатини кўрсатмагунча амалга оширилмаслигини эълон қилди[11].
Канада ҳукумати Бофорт денгизининг қирғоқларини „денгиздаги қўриқланадиган ҳудудлар“ (МПА) деб белгилаган. МПА Амундсен кўрфазидаги Паррй ярим оролини ўраб олган ҳамда Тариум Нирютаит МПА қисми Маккензи дарёси делтаси ва эстуарияси ҳудудида жойлашган[12][13][14]. Ҳимоя қилинадиган ҳудудлар Инувиалуит жамоаси учун жонивор турлари ва яшаш жойларини ҳимоя қилиш мақсадида ажратиб қўйилган.


Ҳажми
Халқаро гидрография ташкилоти Бофорт денгизининг чегараларини қуйидагича белгилайди[15]:
Шимолда. Поинт Барроw ва Аляскадан, Ландс Энд, Шаҳзода Патрик оролигача бўлган ҳудудни (76°16′Н 124°08′W / 76.267°Н 124.133°W); Шарқда. Ландс Энддан Шаҳзода Патрик оролининг жануби-ғарбий қирғоғи орқали Гриффитҳс-Поинтгача, ҳамда у ердан Банкс оролининг шимоли-ғарбий чеккаси бўлган Cапе Принcе Алфредга, унинг ғарбий қирғоғи орқали эса Cапе Келлетга, жануби-ғарбий нуқта эса Батурст бурнигача бўлган ҳудудни қамраб олади (70°36′Н 127°32′W / 70.600°Н 127.533°W).
Чегара қисмлари

Канаданинг Юкон ҳудуди ва АҚШнинг Аляска штати чегара қирғоқларидан бошланувчи Бофорт денгизидаги халқаро чегарада ханжар шаклидаги ҳудуд билан боғлиқ ҳал қилинмаган низо мавжуд. Канада денгиз чегараси ғарбидаги 141-меридиан бўйлаб 370 км гача бўлган Аляска-Юкон қуруқлик чегарасидан бироз узоқликдаги майдонни, ўз ҳудудига қарашли дея даъво қилади[16]. Америка Қўшма Штатларининг фикрича эса, чегара чизиғи қирғоққа 370 км масофада перпендикуляр тушиб, қирғоқдан тенг узоқликдаги масофада жойлашган[16][17]. Бу фарқ тахминан 21,000 км2 (8,100 кв ми) майдонни ташкил этади, ҳамда, кўп йиллар давомида мазкур ҳудудга ҳар иккала давлат даъво қилиб келган[18].
Канаданинг жойлашуви ва АҚШ билан ўзаро чегаралар Буюк Британия ва Россия империяси ўртасидаги Санкт-Петербург шартномасида (1825) белгилаб қўйилган. Канада ушбу шартнома бўйича Буюк Британиянинг вориси ҳисобланиб, шартномада қуйидагича ёзилган[16]:
Демаркация чизиғи Ғарбий узунликнинг 141-даражаси кесишиш нуқтасида қирғоққа параллел жойлашган тоғлар чўққисига қадар боради сўнгра, кўрсатилган кесишиш нуқтасидаги Меридиан чизиғидан Муз океанига қадар чўзилган
— 3-модда, „Буюк Британия ва Россия ўртасидаги Американинг шимоли-ғарбий соҳилидаги тегишли ҳудудларнинг чегаралари ва Тинч океанида навигация тўғрисидаги конвенсия“, 1825-02-16, 75 CТС 95[16]
Канада ҳудуди ушбу шартномага кўра, қуруқликдан Бофорт денгизига меридиан бўйлаб чўзилиши лозимлиги таъкидланади. Америка Қўшма Штатлари эса бу кенгайтмани рад этган ва унинг ўрнига тенг масофага асосланган чегара чизиғини таъкидлайди. Аммо АҚШнинг позицияси 1867-йилда шунга ўхшаш шартнома матни ва Аляскани сотиш шартномаси бўйича шунга ўхшаш талқинни қабул қилгандаги ҳолат билан бироз фарқли ҳисобланади[16]. АҚШ ҳам, Канада ҳам 1958-йилдаги континентал шелф тўғрисидаги конвенсияга риоя қилишга рози; иккала мамлакат ҳам чегара Халқаро Суд томонидан белгилаб қўйилган талабларни бажаришга тайёр эканлигини маълум қилган. АҚШ расмийларининг таъкидлашича, „Тенг масофа денгиз чегарасини белгилаш учун керакли тамойил бўлиб, бу ҳудудда алоҳида ҳолатлар юзага келмаса ва тенг масофалилик бўлганда адолатли чегараланиш амалга оширилган бўлади“. Канада расмийларининг фикрича, тенг масофалилик принсипи адолатли чегара бўлинишига олиб келмайди. Юкон қирғоғи ботиқ, Аляска ярим ороли эса қавариқ тузилишга эга. Бу эса ўз навбатида АҚШнинг мазкур ҳудудга ноўрин эгалик қилиши ҳолатининг сезиларли даражада кенгайганини намойиш этади[19]. Канада Миллий Энергетика Кенгашининг маълумотларига кўра[16][20], „ханжар ҳудуди“ ичида табиий заҳиралар мавжудлиги сабабли бу баҳс катта аҳамиятга эгадир. Жумладан, бу ҳудудда 20 йил давомида мамлакат ички истеъмолини қоплайдиган 1,700,000,000 м3 (6.0×1010 cу фт) лик газ ва 1,000,000,000 м3 (3.5×1010 cу фт) дан ортиқ бўлган нефт захиралари мавжудлиги аниқланган[18]. Шу сабабли, Канада бу чегарада „махсус ҳолатлар“ қўлланиши керак, деб таъкидлайди, АҚШ эса буни рад этади[19]. Бу низо шу нуқтаи назардан АҚШ ва Канада ўртасидаги Мейн кўрфази бўйича тортишувларнинг акси ҳамдир, бу ҳолатда АҚШ „махсус ҳолатлар“ ва Канада тенг масофа тамойили учун баҳслашганлар[19]. Охирги баҳсда иккала аргумент ҳам рад этилди ва чегара географик омилларни ҳисобга олган ҳолда геометрик тамойиллар асосида чизилган[19]. Бироқ, АҚШ ҳам, Канада ҳам бу масалани тезкор ҳал этишни ёки Халқаро Судда арбитраж талаб қилишмаган[16] ва иккаласи айни пайтда денгиз муҳитини сақлашга қаратилган бир қанча тадбирларда ҳамкорликда фаолият юритишмоқда[16][19].
2004-йил охиригача АҚШ сув остидаги саккизта ер участкасини нефтни қидириш ва ишлатиш учун ижарага олди ҳамда бу Канаданинг дипломатик норозилигига сабаб бўлди[21]. 2009-йил 20-августда Америка Қўшма Штатлари Савдо вазири Гарй Лоcке Аляска шимолидаги Бофорт денгизида, шунингдек, унинг атрофидаги баҳсли ҳудудларда балиқ овлаш тақиқланишини эълон қилган[22][23]. 2010-йил июл ойида Оттавада АҚШ—Канада музокаралари бошланди, кейинги учрашув 2011-йилга режалаштирилган эди. Ҳудудда қўшма геологик тадқиқот бошланган ва бу масала CИА Wорлд Фаcтбоок томонидан ҳал қилинган, деб белгиланган. 2010-йил сентябрига қадар ҳеч қандай расмий ҳужжат эълон қилинмаган[24].
Тижорий мақсадда балиқ овлаш мораторийси
2009-йил 20-августда Америка Қўшма Штатлари савдо вазири Гарй Лоcке Аляска шимолидаги „Бофорт денгизида балиқ овлашга мораторий“ эълон қилган[22][23]. Лоcкенинг фикри қуйидагича:
„Иқлим ўзгариши оқибатида Арктика денгиз музлари камайганлиги сабабли, Арктика сувларида тижорий мақсадда балиқ овлашга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Биз ушбу нозик экотизимнинг умумий ҳолатига зарар етказмайдиган барқарор балиқ овлаш тизимини режалаштириш имкониятига эгамиз. Бу режа тарихда балиқ овлашга ихтисослашмаган ҳудудларда тижорий мақсадларда балиқ овлашнинг ривожини табиат билан ҳамоҳанг тарзда кечишини таъминлайди.“
Ҳозир бу сувларда кенг тарқалган тижорий балиқчилик мавжуд эмас[25].
Мораторий глобал исиш бу ҳудуда тижорий мақсадда балиқ овлаш учун очиқ қилинишини кутган ҳолда жорий этилган. Мораторий Канадада кўплаб мунозараларга сабаб бўлди, чунки АҚШ мораторий эълон қилган минтақада баҳсли сувларнинг катта ханжар шаклидаги ҳудуди мавжуд эди[23]. Cанада.cом сайтида Рандй Босwеллнинг ёзишича, баҳсли ҳудуд Бофорт денгизининг 21,436 сқуаре километре (8,276 кв ми) майдонни эгаллаган. Унинг айтишига кўра, Канада апрел ойида АҚШ мораторий режасини биринчи марта эълон қилганида, АҚШга „дипломатик ёзишма“ топширган. Канаданинг Янги Демократик партияси раҳбари Жаcк Лайтон АҚШнинг Бофорт денгизидаги баҳсли сувларга мораторий қўйишини „тарихимиздаги Канада ҳудудига қилинган энг йирик тажовуз“ деб атаган[26].
Географияси

Аляскадаги Конгакут дарёси ва Юкондаги Фиртҳ дарёси каби бир қанча дарёлар Бофорт денгизига қуйилади. Денгизга суви қуйиладиган асосий дарё Канададаги энг узун Маккензи дарёси бўлиб, денгизнинг Канада ҳудудидаги қисмига, Туктояктукдан ғарброқда қуйилади. Соҳил бўйидаги шелф майдони анча тор, айниқса денгизнинг Аляска қисмидаги Поинт Барроw чўққиси яқинида ва шарқий ҳудудидаги кўплаб сув ости водийларини ўз ичига олади. У Маккензи дарёсининг делтаси яқинига борган сари кенгайиб боради, лекин унинг кенглиги 145 км (90 ми) дан ошмайди. Соҳил яқинида чуқурликлар 60 м (200 фт) дан пастроқ, лекин улар шимолга қадар бир неча километргача ортиб боради, ҳамда геологик жиҳатдан океанларникига ўхшаш улкан платформага айланади. Денгизда ва Маккензи дарёсининг делтасида кўплаб кичик ороллар мавжуд. Бир неча йирик оролчалар Маккензи дарёсининг ғарбий қисмида жойлашган, масалан Ҳерсчел ороли (қирғоқдан 4 км (2.5 ми) узоқликда бўлиб, 18 км2 (6.9 кв ми) майдонга эга) ва Бартер ороли (қирғоқдан 0.3 км (0.19 ми) узоқликда, 13 км2 (5.0 кв ми) майдонга эга) шулар жумласидандир. Соҳиллари паст, максимал баландлиги 250 анд 750 м (820 анд 2,460 фт) гача етади. Тупроқ бутун йил давомида тахминан 1 м (3 фт 3 ин) дан паст бўлган чуқурликда музлайди ёки ундан юзароқ қисмларда абадий музлоқ ерларни ҳосил қилади. Ёзда бу ҳудудларнинг фақатгина бир неча ўн сантиметр қисмигина эрийди. Бинобарин, бу ерда биноларни абадий музликка ботган ёғоч қозиқлар устида, ердан анча юқорироқда бунёд этиш керак[27].

Гидрологияси ва иқлими

Бофорт денгизи йил давомида музлаган ҳолатда бўлади, август ва сентябр ойлари бундан мустасно. Бир вақтлар қирғоқ яқинидаги муз қатлами парчаланиб, сувнинг кенглик чизиғи 50–100 км (31–62 ми) гача очилиб қолган. 2000-йилларда, Арктикадаги иқлим ўзгариши сабабли, ёз охирида музсиз ҳудуд сезиларли даражада кенгайган. 2012-йил сентябр ойида Арктика денгиз музининг рекорд даражадаги эриши кузатилган. Бунда муз эриши чегараси шимолга томон жуда катта ҳудудга силжиган[28][29][30][31].
Маккензи дарёсидаги музлар эртароқ, май ойининг охири — июн ойининг бошларида эрийди. Ушбу эриш ўртача сув оқимини тахминан 150,000 то 250,000 м3/с (5,300,000 то 8,800,000 cу фт/с) га қадар оширади[27].
Бофорт денгизининг муз қатламидаги яширин ўзгаришлар 2009-йилда аниқланган. Кузатув сунъий йўлдошлари маълумотларига кўра, муз майдони барқарор бўлиб қолса-да, бу сувнинг ҳарорати ва шўрланишига таъсир кўрсатмоқда, музнинг тузилиши яқин вақт оралиғида ўзгарганлиги аниқланган. Чириган муз деб аталадиган янги муз қатлами нозикроқ ва структуравий жиҳатдан анча заифдир[32].
Денгиз суви барқарор ҳароратга эга ва қуйидаги тарзда тўртта алоҳида қатламга бўлинади. Энг юқори қатлам, денгиз сатҳидан 100 м (330 фт) баландликда бўлиб, ёзда −1.4 °C (29.5 °Ф) ва қишда −1.8 °C (28.8 °Ф) ҳароратга эга бўлган ер усти сувлари қатлами ҳисобланади. Кейинги қатлам Тинч океани ва Беринг денгизидан Беринг бўғози орқали келадиган оқимлардан ҳосил бўлади, у Шимолий қутбга қадар чўзилган. Атлантиканинг энг иссиқ, чуқур қатлами 0 дан 1 °C (32 дан 34 °Ф) гача ҳароратга эга бўлса, пастки қисмидаги сув нисбатан совуқроқ −0,4 дан −0,8 °C (31,3 дан 30,6 °Ф) гача бўлган ҳарорат намойиш этади. Ўртача шўрланиш жанубдан шимолга қараб 28‰ ва 32‰ орасида ўзгариб туради. Одатда ҳаво ҳарорати (Туктояктукда) январда −27 °C (−17 °Ф) ва июлда 11 °C (52 °Ф) ни ташкил этади[33].
Сув оқимлари соат йўналиши бўйича Бофорт Гирасини ҳосил қилади, бу эса қирғоқлар яқинида жануби-ғарбий ва ғарбий оқимлар тўқнашувига сабаб бўлади[34]. Маккензи дарёси бу айланишга қисман таъсир ўтказади ва унинг бўғзига яқин ҳудуддаги шарқ томонда кичик оқимларни пайдо қилади. Дарё ҳар йили доломит ва калций карбонатга бой бўлган 15 миллион тоннага яқин чўкиндиларни ўзи билан олиб келади. Бу конлар денгиз бўйлаб ёйилган ҳамда лой ва шағал билан аралашган ҳолда бўлади[35].
Флораси ва фаунаси
Бофорт денгизининг қирғоғи тундра билан қопланган ва қуруқлик оралиғининг шимолий чегарасини белгилайди. Шимолий Америкадаги ҳудуди оқ айиқнинг, Маккензи дарёси эса китлар ва денгиз қушларининг муҳим яшаш жойи бўлиб, мазкур ҳудуд ҳанузгача тижорий ўтиш йўлларига айлантирилмаган. Маккензи дарёсининг делтасида ондатралар яшайдиган кўплаб кўллар ва ҳовузлар ҳам мавжуд[27].

Денгизда 80 га яқин зоопланктон, 70 дан ортиқ фитопланктон, 700 га яқин поликеталар, брёзоанлар, қисқичбақасимонлар ва моллюскалар яшайди, аммо совуқ иқлим туфайли уларнинг умумий ҳажми нисбатан кичик ҳисобланади[36]. Асосий балиқ турларига қутб балиқлари (Бореогадус саида), (Арcтогадус глаcиалис), заъфарон треска (Элегинус граcилис), арктика лососи (Салвелинус алпинус), чум лососи (Онcорҳйнчус кета), арктик омул (Cорегонус аутумна), кўл оқ балиғи(Cорегонус cлупеаформис), чироқ балиқ (Cорегонус насус), тинч океан селд балиғи (Cлупеа палласии), тўрт шохли скулпин (Мёхоcепҳалус қуадриcорнис, Стенодус леуcичтҳйс) ва ясси балиқ кабилар киради[37].



Денгизнинг шарқий қисми белуга китларининг асосий яшаш жойи бўлиб, уларнинг сони 39 000 нафарни ташкил этади. Бу сон барқарор бўлиб, ҳатто кўпайиши эҳтимоли ҳам мавжуд; бу ҳудудга денгизда нефт қидириш ишлари ишлари таъсир қилмайди. Белугалар ёзни қирғоқ бўйида ва ўша пайтда муздан холи бўлган Маккензи дарёси делтасида ўтказади ҳамда денгизнинг бошқа ҳудудларига кўчиб ўтади. Бофорт денгизининг белугалари Канада ва Алясканинг бошқа сувларидагидан фарқ қилиши аниқланган. Аммо, кўпинча қишлаш учун умумий яшаш жойи сифатида Бофорт денгизи этироф этилади[38].
Бофорт денгизининг озиқ-овқат занжири нисбатан содда: у зоопланктонни энергия билан таъминлайдиган фитопланктон ва эпонтик сувўтлари (денгиз музининг чуқур жойлари билан боғлиқ бир ҳужайрали сув ўтлари[39]) ҳамда эпонтик ва қирғоқ амфиподаларидан бошланади. Иккинчиси денгиз қушлари ва балиқлар учун озиқ-овқат бўлиб хизмат қиладиган, биринчи навбатда қутб балиқлари ва арктик лосос балиғи ҳисобланади. Соқолли тюлен ва морж ҳам бентик умуртқасизлар билан озиқланади. Озиқ-овқат пирамидасининг тепасида қутб айиғи жойлашган бўлиб, у асосан тюленлар билан озиқланади, шунингдек, имкони бўлганда ҳар қандай йирик денгиз сутемизувчилари, масалан, муз далаларида қолиб кетган ўлимтик ва ўлган китларни ҳам истеъмол қилаверади[40].
Инсон фаолияти

Умуман Арктика маданияти контекстида Бофорт қирғоқлари бўйларини аномал равишда маданийлаштириш хусусида тарихий далиллар мавжуд эмас. Аммо тахминан 4000 йил олдин Палео-эскимослар, масалан Дорсет маданияти, тахминан 1000 йил олдин Туле ва ниҳоят замонавий Инуитлар томонидан ўзлаштирилгани ҳақида тарихий манбалар мавжуд. Улар ёшлигидан бошлаб балиқ овлаш билан шуғулланишган — Арктика балиқларининг суяклари 4000 йиллик аҳоли пунктлари ҳудудида топилган. Бу ерга келганлар дастлаб кўчманчи ҳаёт кечирган бўлсалар-да, кейинчалик доимий аҳоли пунктларини ташкил қила бошлаганлар. Бугунги кунда бу ерларда яшовчи маҳаллий аҳоли сони ортиб бормоқда, аммо ишсизлик даражаси нисбатан юқори[40].

1888—1914-йиллар оралиғида Бофорт денгизида китлар жуда кўп миқдорда овланган. Китлар сонининг кескин камайишига сабаб бўлган бу амалиёт кейинчалик ҳукуматнинг қарорлари туфайли тўхтаб қолди. Лекин 1990-йилларда китларни овлаш ишлари яна бошланди[41].
Бофорт денгизи бўйидаги йирик аҳоли пунктлари Канададаги Туктояктук (2009-йилда 930 киши[42]) ва Аляскадаги Прудхо кўрфази ҳисобланади. Аслида Прудхо кўрфазининг доимий аҳолиси неча кишидан ортмайди лекин бу ерда жойлашган нефт конида шу соҳа билан шуғулланадиган минглаб ишчилар истиқомат қилади, бу кўрфаз Шимолий ёнбағир деб номланувчи қирғоқ пасттекислигида жойлашган. Эндиcотт ва Нортҳстар каби сунъий ороллар 1987 ва 2001-йилларда қирғоқлар яқинида барпо этилган. Бу ердан олинган нефт Транс-Аляска қувур тизими орқали жанубий Валдез портига ташилади[43].
Маҳалий аҳолининг асосий юмуши балиқ ва бошқа денгиз жониворларини овлаш ҳисобланади. Балиқчилик бу ҳудудда ҳеч қандай тижорат қийматига эга эмас, айниқса 2009-йилда Бофорт денгизининг АҚШга тегишли қисмида тижорат мақсадида балиқ овлашга мораторий қўйилганидан кейин бу ерда яшовчи маҳаллий аҳоли учун 1920—1960-йилларда даромад манбаи ҳисобланган Маккензи дарёси делтасида ондатра овлаш ишлари камайиб кетган[27].
Нефт ва газни қидириш ишлари
Бофорт денгизи тубида йирик газ ва нефт захиралари мавжудлиги аниқланган, бу яқин атрофдаги Маккензи дарёси ва Шимолий нишабликдаги аниқланган асосий захираларнинг давоми ҳисобланади[21]. Бу денгиз туби биринчи марта 1950-йилларда субшелф углеводородларини аниқлаш мақсадида ўрганилган ҳамда тахминан 250 км3 (60 cу ми) нефт ва қирғоқ бўйидаги 300,000 км3 (72,000 cу ми) майдонни ўз ичига олган табиий газ захиралари мавжудлиги аниқланган. Денгизда бурғулаш ишлари 1972-йилда бошланган. 1980-йилларга келиб 70 га яқин қудуқ қазилган[44], 2000-йилга келиб бу сон 200 тага етган[45] . Ушбу тадбирлар натижасида 46,5 миллион м³ га яқин денгиз туби тупроқлари чуқурлаштирилди, шунингдек, таркибида барит, гил, каустик сода ва оғир металлардан: рух, мис, қўрғошин, хром, кобалт, никел, кадмий ва симоб бўлган бурғулаш лойлари қазиб олинган. Бофорт денгизидан 1986-йилда тахминан 50,400 м3 (1,780,000 cу фт) нефт қазиб чиқарилган[44].
1971-йилда Маккензи дарёси делтасида „Таглу газ кони“ деб номланган йирик газ кони[46], ундан кейин Парсон кўли ва Ниглинтгак кони очилган. Бу конларнинг тахминий газ захиралари 58,600 км3 (14,100 cу ми), 35,400 км3 (8,500 cу ми) ва 13,600 км3 (3,300 cу ми) ни ташкил этади. Бундан ташқари, Маккензи делтасида Амаулигак кони жойлашган. Бу, Бофорт денгизининг энг йирик нефт кони ҳисобланади. Мазкур кон 1984-йилда топилган ва 37.3 км3 (8.9 cу ми) нефт ва 38,500 км3 (9,200 cу ми) газ захирасига эга. Бу конларда ишларнинг ривожланишига уларнинг узоқ ҳудудда жойлашганлиги тўсқинлик қилмоқда. Бу муаммо Транс-Аляска қувур линиясини қуриш орқали Прудхо кўрфази билан яқин масофага очилди, аммо Маккензи дарёси атрофидаги конларда мунтазам тижорий ишлаб чиқариш чекланган[45]. Масалан, „Амаулигак лойиҳаси“ кон очилгандан сўнг кўп ўтмай бошланган. 1985-йил сентябр ойида „Гулф Беауфорт“ танкери 50,300,000 Л (316,377 ббл) хом нефтни Японияга етказиб берди, бу Арктика конларидан жўнатилган нефтнинг биринчи жўнатмаси бўлган. Бироқ, шундан кейин лойиҳа тўхтаб қолган[47].
2017-йил июл ойида АҚШнинг Океан энергиясини бошқариш бюроси томонидан Италиянинг халқаро Эни ташкилотига Бофорт денгизидаги тўртта сунъий оролдан бири бўлган Спй оролида тўртта нефт қазув қудуғини бурғулашга рухсат берилган[48].
Оммавий маданиятда
Стан Рогерс ўзининг Канада халқ қўшиғи „Нортҳwест Пассаге“ (таржимаси „Шимоли-ғарбга ҳаракат“) асарида Бофорт денгизи ҳақида ёзган[49][50].
Манбалар
- ↑ Р. Стеин, Арcтиc Оcеан Седименц: Проcессес, Прохиэс, анд Палеоэнвиронмент, п. 37
- ↑ Беауфорт Сеа, Греат Совиэт Энcйcлопедиа (ин Руссиан)
- ↑ Беауфорт Сеа, Энcйcлопæдиа Британниcа он-лине
- ↑ „Бофорт денгизи“ ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-10-28 санасида архивланган) Иккинчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Жоҳн Wригҳт. Тҳе Неw Ёрк Тимес Алманаc 2002. Псйчологй Пресс, 30 Новембер 2001 — 459-бет. ИСБН 978-1-57958-348-4. Қаралди: 2010-йил 29-ноябр.
- ↑ Wоод, Кевин Р.; Оверланд, Жамес Э.; Сало, Сигрид А.; Бонд, Ничолас А.; Wиллиамс, Wиллиам Ж.; Донг, Хиқуан (2013-10-17). „Ис тҳере а неw нормал cлимате ин тҳе Беауфорт Сеа?“. Полар Ресеарч (инглизча). 32-жилд. 19552-бет. дои:10.3402/полар.в32и0.19552. ИССН 1751-8369.
- ↑ „Дисаппеаринг Арcтиc сеа иcе“. свс.гсфc.наса.гов. Қаралди: 2020-йил 8-сентябр.
- ↑ „2019 Арcтиc Репорт Cард: Олд, тҳиcк иcе барелй сурвивес ин тодай'с Арcтиc | НОАА Cлимате.гов“. www.cлимате.гов. 2024-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-сентябр.
- ↑ Арcтиc Фишерй Манагемент План.
- ↑ „Беауфорт Сеа Cоммерcиал Фишинг Баннед“ (CБC Неwс, 15 Април 2011).
- ↑ „Но неw фишериэс ин тҳе Арcтиc фоллоwинг федерал бан“
- ↑ „Cанада Десигнатес Иц Сеcонд анд Ларгест Арcтиc Марине Протеcтед Ареа“. ҲуффПост.
- ↑ „Тариум Нирютаит Марине Протеcтед Ареа (ТН МПА)“. Говернмент оф Cанада (2019-йил 18-сентябр). Қаралди: 2022-йил 17-январ.
- ↑ „Ангуниақвиа ниқиқюам Марине Протеcтед Ареа (МПА)“. Говернмент оф Cанада (2019-йил 18-сентябр). Қаралди: 2022-йил 17-январ.
- ↑ „Лимиц оф Оcеанс анд Сеас, 3рд эдитион“. Интернатионал Ҳйдрограпҳиc Организатион (1953). 2014-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-декабр.
- ↑ 16,0 16,1 16,2 16,3 16,4 16,5 16,6 16,7 Доналд Ротҳwелл. Тҳе Полар Регионс анд тҳе Девелопмент оф Интернатионал Лаw, Cамбридге студиэс ин интернатионал анд cомпаративе лаw. Cамбридге Университй Пресс, 1996 — 174, 176-бет. ИСБН 978-0-521-56182-2.
- ↑ Суммарй оф cлаимс, Департмент оф Дефенсе, п. 10
- ↑ 18,0 18,1 УС-Cанада Арcтиc бордер диспуте кей то маритиме ричес, ББC Неwс, 2 Аугуст 2010
- ↑ 19,0 19,1 19,2 19,3 19,4 Доуглас М. Жоҳнстон. Оcеан Боундарй Макинг: Регионал Иссуэс анд Девелопменц. Тайлор & Франcис, 1988 — 48–49-бет. ИСБН 978-0-7099-1495-2.
- ↑ Беауфорт Сеа Ареаwиде 2006, Траcт Мап Но.8, Стате оф Аласка Департмент оф Натурал Ресоурcес, Дивисион оф оил анд гас
- ↑ 21,0 21,1 Сеа Чангес, Институте оф тҳе Нортҳ
- ↑ 22,0 22,1 „Сеcретарй оф Cоммерcе аппровес фишериэс план фор АрcтиcСеcретарй оф Cоммерcе аппровес фишериэс план фор Арcтиc“. Wорлд оф фишинг (2009-йил 20-август). 2009-йил 15-сентябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 23,0 23,1 23,2 Рандй Босwелл. „Cанада протесц У.С. Арcтиc фишинг бан“. Cанада.cом (2009-йил 4-сентябр). 2012-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Тҳе Wорлд Фаcтбоок Арcтиc Оcеан“ (инглиз) (16-05-2023). 2022-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 03-07-2023.
- ↑ Меад Треадwелл. „У.С. стратегиc интересц ин тҳе аге оф ан аccессибле Арcтиc ... wҳат wе неэд то кноw анд до ноw“. Унитед Статес Сенате (2009-йил 20-август). 2010-йил 27-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Cанада, У. С. флип-флоп поситионс ин Беауфорт Сеа боундарй диспуте, Cанада.cом, Марч 8, 2010
- ↑ 27,0 27,1 27,2 27,3 Маcкензиэ Ривер, Энcйcлопæдиа Британниcа он-лине
- ↑ „Полес апарт: А реcорд-бреакинг суммер анд wинтер“. Натионал Сноw анд Иcе Дата Cентер (2012-йил 2-октябр). — „Арcтиc сеа иcе эхтент аверагед фор Септембер 2012 wас 3.61 миллион сқуаре километерс (1.39 миллион сқуаре милес). Тҳис wас 3.43 миллион сқуаре километерс (1.32 миллион сқуаре милес) белоw тҳе 1979 то 2000 авераге эхтент. Септембер 2012 иcе эхтент wас 690,000 сқуаре километерс (266,000 сқуаре милес) лесс тҳан тҳе превиоус реcорд лоw фор тҳе монтҳ тҳат оccурред ин 2007.“. 2013-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Андерсон. „Роттинг wҳале меат лурес реcорд 80 полар беарс то Кактовик“. Аласка Диспатч (2012-йил 23-сентябр). — „Wҳиле тҳе wҳале cарcасс ис оне реасон фор тҳе полар беар бонанза, сcиэнтисц wондер иф тҳере исн'т анотҳер реасон. Намелй, тҳе реcорд ретреат оф Арcтиc сеа иcе фром тҳе нортҳеаст cоаст оф Аласка инто тҳе Беауфорт Сеа.“. 2012-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Жай. „Паcифиc Wалрус Респонсе то Арcтиc Сеа Иcе Лоссес“. Унитед Статес Геологиcал Сурвей (2013-йил 9-январ). — „Тҳе эхтент оф Арcтиc суммер сеа иcе ҳас деcреасед шарплй овер тҳе паст северал деcадес (Строэве анд отҳерс, 2007).“. 2013-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Арcтиc Сеа Иcе Ҳиц Смаллест Эхтент ин Сателлите Эра“. Натионал Аэронаутиcс анд Спаcе Администратион (2012-йил 19-сентябр). — „Тҳе неw реcорд минимум меасурес алмост 300,000 сқуаре милес лесс тҳан тҳе превиоус лоwест эхтент ин тҳе сателлите реcорд, сет ин мид-Септембер 2007, оф 1.61 миллион сқуаре милес (4.17 миллион сқуаре километерс). Фор cомпарисон, тҳе стате оф Техас меасурес ароунд 268,600 сқуаре милес.“. 2013-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Иcе Ис 'Роттенъ ин тҳе Беауфорт Сеа, СcиэнcеДаилй, 23 Жануарй 2010
- ↑ „Беауфорт Сеа геограпҳй“ (энглиш). Қаралди: 03-07-2023.
- ↑ Парсонс, пп. 213-214
- ↑ „Беауфорт Сеа“ (инглиз). 2023-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 03-07-2023.
- ↑ Парсонс, пп. 214-215
- ↑ Парсонс, пп. 218, 221
- ↑ CОСЕWИC Ассессмент анд Упдате Статус Репорт он тҳе Белуга Wҳале (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-05-11 санасида архивланган). Дсп-псд.пwгсc.гc.cа (31 Жулй 2012). Ретриэвед он 2013-03-21.
- ↑ Cота, Гленн Ф. (1985). „Пҳотоадаптатион оф ҳигҳ Арcтиc иcе алгаэ“. Натуре. 315-жилд, № 6016. 219-бет. Бибcоде:1985Натур.315..219C. дои:10.1038/315219а0. ИССН 0028-0836.
- ↑ 40,0 40,1 Парсонс, пп. 215-217
- ↑ Парсонс, п. 222
- ↑ Туктояктук — Статистиcал Профиле. стац.гов.нт.cа
- ↑ „Порт оф Валдез“.
- ↑ 44,0 44,1 Парсонс, п. 233
- ↑ 45,0 45,1 Марлан W. Доwней, Wиллиам Андреw Морган, Жаcк C. Тҳреэт, Америcан Ассоcиатион оф Петролеум Геологисц Петролеум провинcес оф тҳе тwентй-фирст cентурй, ААПГ, 2001 ИСБН 0-89181-355-1, п. 125
- ↑ Ҳаwкингс, Т.Ж.. Таглу Гас Фиэлд, Беауфорт Басин, Нортҳwест Территориэс, ин Нортҳ Америcан Оил анд Гас Фиэлдс Браунстеин: . Тулса: Тҳе Америcан Ассоcиатион оф Петролеум Геологисц, 1976 — 51–71-бет. ИСБН 0891813004.
- ↑ Давид Л. ВандерЗwааг, Cйнтҳиа Ламсон Тҳе Чалленге оф арcтиc шиппинг: сcиэнcе, энвиронментал ассессмент, анд ҳуман валуэс, МcГилл-Қуээнъс Пресс — МҚУП, 1990 ИСБН 0-7735-0700-0, п. 61
- ↑ „УС аппровес оил дриллинг ин Аласка wатерс, промптинг феарс фор марине лифе“. Тҳе Гуардиан. Ассоcиатед Пресс (2017-йил 13-июл). Қаралди: 2018-йил 1-январ.
- ↑ Энригҳт, Мичаэл „Стан Рогерс: Фолк Сингер, Сторйтеллер, Проуд Cанадиан Парт 2“. CБC Реwинд wитҳ Мичаэл Энригҳт. Cанадиан Броадcастинг Cорпоратион (2016-йил 7-июл). Қаралди: 2017-йил 8-апрел.
- ↑ Гзоwски, Петер (Марч 3, 1995). „Тҳе Греат Cанадиан Сонг Cонтест“. Морнингсиде. CБC Радио.
Адабиётлар
- „Бофорт денгизи“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 2-жилд (Бешик — Гидрофизика). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2001 — 704-бет.
- ЛС Парсонс, Уилям Генри Лир, Канада Миллий тадқиқот кенгаши Канада денгиз балиқчилигини бошқариш истиқболлари, НРC Ресеарч Пресс, 1993 йилИСБН 0-660-15003-4
- Поспелов Е. М.. Географические названия мира. Топонимический словарь. М.: Русские словари, 2002. ИСБН 5-93259-014-9.
- Миллс, Wиллиам Жамес „Беауфорт Сеа (Арcтиc Оcеан)“, . Эхплоринг Полар Фронтиэрс: А Ҳисториcал Энcйcлопедиа, 2003 — 71—72-бет. ИСБН 1-57607-422-6.
- Марcус Бакер. Геограпҳиc Диcтионарй оф Аласка, Унитед Статес Геологиcал Сурвей Но. 187. Wашингтон, Д.C.: Говернмент Принтинг Оффиcе, 1902.
- Жамес W. Пҳиллипс. Аласка-Юкон Плаcе Намес. Университй оф Wашингтон Пресс, 1973. ИСБН 978-1941890-03-5.
Қўшимча ўқиш учун адабиётлар
- Давид Г. Барбер; Рян Галлей; Маттҳеw Г. Асплин; Рогер Де Абреу; Керри-Анн Wарнер; Моника Пу?ко; Мукеш Гупта; Симон Принсенберг; Стéпҳане Жулиэн (2009). „Перенниал паcк иcе ин тҳе соутҳерн Беауфорт Сеа wас нот ас ит аппеаред ин тҳе суммер оф 2009“. Геопҳйсиcал Ресеарч Леттерс. 36-жилд, № 24. Л24501-бет. Бибcоде:2009ГеоРЛ..3624501Б. дои:10.1029/2009ГЛ041434.
- Даwн Русселл „Интернатионал Оcеан Боундарй Иссуэс анд Манагемент Аррангеменц“, . Cанадиан Оcеан Лаw анд Полиcй Давид ВандерЗwааг: . Торонто: Буттерwортҳс, 1992 — 463–505-бет.
- Донат Пҳаранд (Аутумн 1984). „Тҳе Легал Региме оф тҳе Арcтиc: Соме Оуцтандинг Иссуэс“. Интернатионал Жоурнал. 39-жилд, № 4. 742–799-бет. дои:10.2307/40202296. ЖСТОР 40202296.
- Карин Л. Лаwсон (1981). „Делимитинг Cонтинентал Шелф Боундариэс ин тҳе Арcтиc: Тҳе Унитед Статес—Cанада Беауфорт Сеа Боундарй“. Виргиниа Интернатионал Лаw Жоурнал. 22-жилд. 221–246-бет.
Ҳаволалар
- НАСА Ер Обсерваториясидан Бофорт денгизидаги денгиз музи
- CАC (Фуқаролик Иловалар Қўмитаси)/УСГС Глобал Фидуcиалс Програм веб-саҳифасида илмий тавсиф ва интерактив харитани кўриш мосламаси мавжуд бўлиб, юқори аниқликдаги вақт сериясидаги таснифи очилган тасвирлар мавжуд.
- Дунбар М. Ж., Cармаcк Э. C., анд Wиллиамс W. Ж. „Беауфорт Сеа“ (эн). Тҳе Cанадиан Энcйcлопедиа (2015-йил 4-март). Қаралди: 2019-йил 23-апрел.
- „Арcтиc Оcеан - Беауфорт Сеа“ (эн). Марине Cонсерватион Институте. Қаралди: 2019-йил 23-апрел.
- „Cоннеcтед, Протеcтед, Респеcтед: Cонсервинг тҳе Беауфорт Сеа Эcосйстем“ (эн). Wорлд Wилдлифе Фунд. Қаралди: 2019-йил 23-апрел.
- Грег Шарп. „Ан олд проблем, а неw оппортунитй: А cасе фор солвинг тҳе Беауфорт Сеа боундарй диспуте“ (эн). Тҳе Арcтиc Институте (2016-йил 17-июн). Қаралди: 2019-йил 23-апрел.
- Марк МcГинлей. „Беауфорт Сеа ларге марине эcосйстем“ (эн) (деадлинк). Тҳе Энcйcлопедиа оф Эартҳ (2008-йил 31-май). 2019-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган.
- Давид Тҳуртон. „Беауфорт Сеа'с фиш популатион ат риск дуэ то аcидифиcатион: студй“ (эн). CБC (2015-йил 19-июн). Қаралди: 2019-йил 23-апрел.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |