Bogdan Guskov
Богдан Владимирович Гусков (1992-йил 12-сентябрда туғилган) – ўзбекистонлик профессионал аралаш яккакураш устаси, Ултимате Фигҳтинг Чампионшип (УФC) нинг ярим ўғир вазн тоифасида жангларда иштирок этади. 2026-йил 23-март ҳолатига кўра, Богдан ўз вазнидаги УФC рейтингида 9-ўринни эгаллаб турибди[3].
| Богдан Гусков | |
|---|---|
| Таваллуди |
Богдан Владимирович Гусков 1992-йил 12-сентябр Дукент, Ўзбекистон |
| Лақаби | Cзаревитч |
| Баландлиги | 186 cм (6 фт 1 ин) |
| Ўсиши | [2] |
| Жанглари | Дукент, Ўзбекистон |
| Жамоаси |
ГОР ММА Америcан Топ Теам |
| Мураббий(лар)и |
Гор Азизян Георгй Узун[1] |
| Даражаси |
Жигарранг белбоғ Бразилия жиу-жицуси[2] Спорт устаси ММАда[2] Спорт устаси боксда[1] |
| Фаолият йиллари | 2015–ҳозиргача |
| Аралаш жанг санъати устаси қайдлари | |
| Жами | 19 |
| Ғалаба | 16 |
| Нокаут билан | 14 |
| Ҳисоб билан | 2 |
| Мағлубият | 3 |
| Нокаут билан | 1 |
| Ҳисоб билан | 1 |
| Қарор билан | 1 |
| Жанг санъати устаси қайдлари Шердог сайтида | |
Ҳаётининг бошлари
Гусков Ўзбекистоннинг Дукент қишлоғида этник рус оиласида дунёга келган[4]. У қашшоқликда улғайган ва болаликдан спорт билан шуғулланган бўлиб, дастлаб енгил атлетика, сўнгра волейбол билан машқ қилган. Кейинчалик Богдан спорт залида шуғулланишни ва кўча жангларига қизиқишни бошлаган. Гусковнинг онаси ўғлининг жанговар санъатлар билан шуғулланишига қарши бўлган, бироқ интилувчиан жангчига холаси ёрдам берган. Холаси Гусков мусобақада ғолиб бўлиб, машғулотлар бепул бўлгунига қадар бокс ва кикбокс машғулотлари учун ҳақ тўлаб борган. Гусков шунингдек, Дукент радиотехника коллежида таълим олиб, у ерда пайвандчи сифатида ўрта махсус маълумот олган[5].
19 ёшида Гусков Москвага кўчиб ўтди ва 3 йил давомида спортни тўхтатиб, вентиляция тизимларини ўрнатувчи бўлиб ишлади. Кам маош туфайли тунги клубда қўриқчи сифатида ҳам ишлай бошлади. 22 ёшида спортга қайтди ва бир нечта бокс ҳамда кикбоксинг мусобақаларида иштирок этди. Клубда ишлаётган пайтида Гусков „Югослав“ тахаллусини олган бўлиб, дастлабки жангларини „Ҳуго“ лақаби остида ўтказди. Кейинчалик ўзи учун ғайриоддий нарса хоҳлагани туфайли „Cзаревитч“ лақабини олди. Бокс ва кикбоксинг мусобақаларида қатнашаётган пайтда ўзида илгариги ҳис-туйғуларни топа олмади ва шу сабабли ММАга ўтишга қарор қилди[5].
Аралаш жанг санъатлари карераси
Карерасининг бошланиши
Гусков ўзининг ММА дебютини 2015-йил 20-декабрда Биксултан Сабурзҳановга қарши ўтказди ва биринчи раундда рақибини мағлуб этди. Унинг кейинги жанглари ММА-СЕРИЭС, МПЛ, ФИГҲТ НИГҲТ ГЛОБАЛ, Гладиус Глорй Чампионшип, Голден Теам Чампионшип, Аллианcе Фигҳтинг Чампионшип, Баттле оф Титанс, Золотой Витяз ММА Голден Книгҳт ва Теч-Креп ФC каби турли турнирларда бўлиб ўтган[6][5]. Гусков УФC билан шартнома имзолашидан олдин 14 ғалаба ва 2 мағлубиятли рекордга рга эди шунингдек кетма-кет тўрт жангда ғалаба қозониб келаётган эди[6].
Ултимате Фигҳтинг Чампионшип
Гусков УФCдаги илк жангини 2023-йил 2-сентябрда УФC Фигҳт Нигҳт 226 турнирида ўтказди. У Азамат Мурзакановнинг ўрнига Волкан Оэздемир билан беллашди. Гусков ушбу жангда биринчи раундда рақибининг орқа бўғиш усули орқали мағлубиятга учради[7].
Гусков 2024-йил 10-феврал куни УФC Фигҳт Нигҳт 236 турнирида Заc Пауга билан жанг қилди. Богдан биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибини нокаутга учратиб, ғалаба қозонди[8]. Ушбу жанг натижасида у "Кечанинг энг яхши иштироки" мукофотига сазовор бўлди[9].
Гусков 2024-йилнинг 27-апрелида ЭСПН 55 телеканалида УФCда Рян Спанн билан тўқнаш келди[10]. Жанг Богданнинг техник нокаутли ғалабаси билан якунланди[11]. Бу жанг унга иккинчи "Кечанинг энг яхши иштироки" мукофотини тақдим этди[12].
Гусков 2025-йил 18-январда УФC 311 мусобақасида Жоҳннй Wалкер билан тўқнаш келиши режалаштирилган[13].
Ютуқ ва муваффақиятлари
- Ултимате Фигҳтинг Чампионшип
- Москва К-1 чемпионатининг кумуш медали совриндори[1]
- Федерация кубоги чемпиони ва грепплинг бўйича Россия чемпионатининг кумуш медали совриндори[1]
- Умумкураш бўйича Ўзбекистон чемпиони[1]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Богдан Гуськов (Богдан Гусков): всё о бойце“ (ру-РУ). Фигҳт.ру. 2023-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-август.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Богдан Гусков | УФC“. УФC.cом (2023-йил 25-август). Қаралди: 2024-йил 4-май.
- ↑ „УФC Ранкингс, Дивисион Ранкингс, П4П ранкингс, УФC Чампионс | УФC.cом“. www.уфc.cом. Қаралди: 2024-йил 13-август.
- ↑ Тихомиров, Вадим „«СЕЙЧАС ПОКАЖУ ФОТО СВОЕГО КУЛАКА ПЕРЕД БОЕМ». КАК БОГДАН ГУСЬКОВ ПОПАЛ В ТОП-15 УФC С ПОМОЩЬЮ ДВУХ УДАРОВ“ (ру). матчтв.ру (2024-йил 7-май). Қаралди: 2024-йил 8-май.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Будников, Константин „Богдан Владимирович Гуськов: биография бойца ММА на Фигҳт.ру“ (ру-РУ). Фигҳт.ру (2023-йил 23-август). 2023-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-август. Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; наме "баcкгроунд" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент - ↑ 6,0 6,1 Серг „Wҳо ис Богдан Гусков, латест фигҳтер аддед то УФC ростер? – ТФБ“. Тҳе Филибустер Блог (2023-йил 18-июл). 2023-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июл.
- ↑ Биттер, Шаwн „УФC Парис: Волкан Оэздемир Оверwҳелмс, Субмиц Богдан Гусков“ (эн-УС). Cагесиде Пресс (2023-йил 2-сентябр). Қаралди: 2023-йил 3-сентябр.
- ↑ Деwар, Вал „УФC Вегас 86: Богдан Гусков КОс Заc Пауга, Сайс Фирст УФC Wин "Беттер Тҳан Сех"“ (эн-УС). Cагесиде Пресс (2024-йил 10-феврал). Қаралди: 2024-йил 10-феврал.
- ↑ 9,0 9,1 Ҳиэргеселл, Дан „Бонусес! Дан Иге леадс $50К wиннерс wитҳ стаггеринг КО финиш – УФC Вегас 86“. ммаманиа.cом (2024-йил 10-феврал). 2024-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-феврал.
- ↑ „УФC фигҳт cард линеуп анноунcед фор Април 27, инcлудинг Рян Спанн вс. Богдан Гусков“ (эн-УС). ММА Жункиэ (2024-йил 21-март). Қаралди: 2024-йил 21-март.
- ↑ Деwар, Вал „УФC Вегас 91: Богдан Гусков Стагес Виолент Cомебаcк КО Овер Рян Спанн“ (эн-УС). Cагесиде Пресс (2024-йил 28-апрел). Қаралди: 2024-йил 28-апрел.
- ↑ 12,0 12,1 Чрис Тайлор. „УФC Вегас 91 Бонус Репорт: Богдан Гусков оне оф фоур фигҳтерс то таке ҳоме $50к“. бжпенн.cом (2024-йил 27-апрел). Қаралди: 2024-йил 27-апрел.
- ↑ Луíс Антонио Cардосо. „Виндо де дуас дерротас сегуидас, Жоҳннй Wалкер ваи энфрентар промесса до УФC“ (эс). суперлутас.cом.бр (2024-йил 11-октябр). Қаралди: 2024-йил 12-октябр.