Богдо-ўла — Хитойдаги тоғ тизмаси, Шарқий Тяншанда. Баландлиги 5445 м гача (БогдоЎла тоғи). Кенглик йўналишида қарийб 300 км га чўзилган, шимолида Турфон ботиги, жанубида Жунғория текислигини ўраб туради. Асосан кембрийдан олдинги ва палеозой даврлари жинсларидан тузилган. Ён бағирлари тик, доимий қор ва музликлар бор. Ландшафт минтақалари: қуйи минтақа — чўл ва дашт, 1700–2900 м баландликда — ўтлоқлар ва игнабаргли ўрмонлар, 2900–3700 м баландда — буталар, алп ўтлоқлари ва нивал минтақа.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил