Богемия (Боҳемиа) — 1) Чехия давлати ташкил топган ҳудуднинг илк номи; 2) 1526—1918-йилларда Габсбурглар империяси таркибига кирган Чехиянинг расмий номи. Богемия атамаси антик даврлардаёқ Бои(о) ҳаэмум („бойлар ватани“) номи билан қайд этилган; милоддан аввалги ВИИИ асрда Марбод раҳбарлигидаги маркоманлар томонидан босиб олинган. Баварияликлар (лотинча баи(у) варии — бойлар мамлакати аҳолиси) богемияликлардан келиб чиққанлиги масаласи ҳануз очиқ қолмоқда.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил